Онлайн-аукционларнинг ҳафта натижалари
Жорий йилнинг 29 апрель – 3май кунлари "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 12та бўш турган давлат мулки объектлари, 90 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ васуд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 47 та объект сотилди.
Жорий йилнинг 29 апрель – 3май кунлари "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 12та бўш турган давлат мулки объектлари, 90 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ васуд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 47 та объект сотилди.
Давлат мулки объектлари
Давлат активларини бошқариш агентлиги худудий бошқармалари томонидан ушбу ҳафтада "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 25та давлат мулки объекти 11 млрд. 140 млн. сўм инвестиция киритиш,200 га яқин янги иш ўринларини яратиш шарти билан 124 млн. сўмга сотилди. Бундан ташқари 11 та объект сотувга чиқарилди.


Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ
Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами90та ер участкасига бўлган ҳуқуқ 31 млрд. 053 млн. инвестиция киритиш ва 400 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан1 млрд. 338млн. 20минг сўмга сотилди. Ҳафта давомида 45 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 47та объект 5 млрд. 600,6 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 73та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

"E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида жисмоний ва юридик шахслар ҳам мол-мулклари ҳам реализация қилинади. Хусусан, ушбу хафтада 3 та юридик шахсларнинг 10 та бошланғич баҳоси бошланғич баҳоси 167 млн. сўм бўлган автотранспорт воситалари 351 млн.сўмга, яъни кутилганидан 2 баравардан ҳам ортиқроқ суммага сотилди. Демак, "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида мол-мулкини савдога қўйишни истаган жисмоний ва юридик шахслар, ушбу савдолардан самарали натижалар кўзлашлари мумкин.
Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали кузатиб боринг!