Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг Самарқанд филиали мутахассислари ўртасида телемедицина асосида беморларга тўғри даволаш усулларини қўллаш бўйича мулоқот ўтказилди.

Самарқандлик мутахассислар Жомбой туман тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохонада туриб Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази етакчи мутахассисларига амалиётда қўллаётган усуллари ҳақида маълумот бериб, ўзаро тажриба алмашди.

– Кўкрак бези саратони онкологик касалликлар орасида бутун дунёда биринчи ўринда қайд этилади, – дейди Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали онкомаммология бўлими мудири Соҳиб Узоқов. 

– Ушбу касалликларни даволаш бўйича дунёнинг етакчи мамлакатлари – Германия, Россия, Туркия, Ҳиндистонда бўлиб, бугунги кунда қўлланилаётган жарроҳлик, даволаш усулларини ўрганиб, малака ошириб келдик. Шу асосда, айни пайтда соҳада реконструктив пластик жарроҳлик деб аталувчи амалиётни қўллаган ҳолда йилига ўттиздан ортиқ беморларда даволаш муолажаларини олиб боряпмиз. Шу кунгача бирорта беморда асоратлар кузатилмади. Бугунги мулоқотимизда амалга оширилаётган жарроҳлик амалиётлари ва ундан кейинги даволаш муолажаларини янада самарали ташкил этиш бўйича марказимиз етакчи мутахассислари билан фикр алмашдик. Бунда бевосита беморларимизнинг бугунги кундаги ҳолати, касаллик тарихи ҳақида маълумотларни биргаликда муҳокама қилиб, тўғри даволаш усулларини белгилаб олдик.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг Самарқанд филиали етакчи мутахассислари телемедицина асосида ўтган мулоқоти давомида ходжкин лимфомаси II A босқичи, ўнг сон ўрта учлиги юмшоқ тўқимаси фибросаркомаси, чап сут бези саратонининг тугунли шакли ва бачадон бўйни саратони каби хавфли ўсма касалликлари билан даволанаётган тўрт нафар беморнинг кейинги даволаш тактикаси белгиланди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Онкологик касалликларни даволашда телемедицинадан фойдаланилади