Она алла айтинг, болалигимни эслай...
Дунёда она алласидек ширин ва оромбахш қўшиқ бўлмаса керак. Она алласи мурғак гўдак қалбига ширин орзуларни жойлайди. У қайси элда, қайси тилда айтилмасин, юракда ҳасрат ва ҳаяжон жўш уради.
Она алла айтинг! Она алла айтинг, болалик даврим эслайин...
Куни кеча Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Мирзо Улуғбек тумани кенгаши ташаббуси билан пойтахтимизда “Она алласи” фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Йўқолиб бораётган миллий анъаналаримиз, урф-одатларимизни тиклаш мақсадида ташкил этилган фестивалда маҳалла онахонлари ва партия фаоллари иштирок этди.
[gallery-2646]
Фестиваль якунида иштирокчилардан Севара Жабборова “Энг яхши алла матни”, Башорат Бавмонова “Энг яхши алла ижроси”, Робия Раҳматуллаева “Энг яхши алла ҳақида ҳикоя” йўналишлари бўйича ғолиб, деб топилди.
Катта ҳаяжон билан ўтган тадбир барча иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан махсус таъсис этилган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Муҳаммад АМИН(сурат), ЎзА