Ўн минг қадам — соғлом келажак гарови
Бугун жамият тараққиёти, аввало, инсон саломатлиги ва соғлом турмуш маданияти билан чамбарчас боғлиқ.
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида “Соғлом ҳаёт учун ўн минг қадам” шиори остида оммавий юриш марафони ташкил этилди.
Нукус шаҳридаги “Дўстлик” канали бўйида ўтказилган тадбирда профессор-ўқитувчилар, ходимлар ҳамда талабалар фаол иштирок этиб, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш йўлида бир мақсад атрофида бирлашди. Эрта тонгдаги кўтаринки муҳит, иштирокчиларнинг фаоллиги ва ҳамжиҳатлик руҳи марафонга ўзига хос мазмун бағишлади. Марафон давомида иштирокчилар соғлом турмуш тарзини кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айлантириш зарурлигини амалда намоён этдилар. Бу эса жамиятда “Соғлом инсон — кучли жамият” деган тамойил тобора мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатади.
Тадбирда ёшларнинг фаол иштироки марафонга янада катта мазмун ва ижтимоий аҳамият бағишлади. Бу эса олий таълим муассасаларида нафақат сифатли таълим, балки соғлом ва маънавий етук авлодни тарбиялашга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганини яққол намоён этади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА