ФОТОРЕПОРТАЖ

Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм марказида Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили доирасида “Eco-Save Aral-2025”, “Талаба-югур”, “Ўқувчи-югур” шиорлари остида оммавий югуриш марафони ўтказилди.  

Соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, экологик барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган марафонда давлат хизматчилари, ҳарбийлар, божхона ходимлар, олий таълим муассасалари талабалари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда турли ёшдаги фуқаролардан иборат 5 минг нафардан ортиқ иштирокчи 3 километр масофага югуришда ўзаро беллашди.

“Eco-Save Aral-2025” мусобақасида эркаклар ўртасида Отабек Тошқувватов биринчи бўлиб марра чизиғини босиб ўтган бўлса, аёллар беллашувида Шоҳсанам Йўлдошева ғолиб бўлди. Талабалар ўртасидаги баҳснинг эркаклар беллашувида Азизбек Бошмонов, аёллар ўртасида эса Руҳшона Абдухолиқова биринчи ўринни эгаллади. Ўқувчилар ўртасидаги марофоннинг ўғил болалар баҳсида Шаҳриёр Шодиев ғолиб бўлган бўлса, қизлар ўртасида Фарангиз Алимова маррага биринчи бўлиб етиб келди.

[gallery-25652]

Барча ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оммавий югуриш марафонида 5000 нафар иштирокчи қатнашди