English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оммавий норозилик Эронни заифлаштирадими?

– Ҳозирги ҳолат Эрон Ислом Республикаси ҳукумати ўтмишда бостира олган норозиликлардан кескин фарқ қилади, – дейилган Исроилнинг Қуддус стратегия ва хавфсизлик институти (Jerusalem Institute for Strategy and Security – JISS) таҳлил маркази чоп этган мақолада.

Муаллиф 2025 йил 28 декабрь куни бошланган ва ҳамон давом этаётган намойиш Эрон режими келажагига қандай таъсир кўрсатишини таҳлил қилган.

Мақола аввалида “сохталаштирилган президентлик сайлови айблови туфайли пайдо бўлган 2009 йилги Яшил ҳаракат, 2019 йилдаги ёнилғи танқислигига қарши норозилик ҳамда курд аёли Маҳса Аминий ўлими сабаб 2022 йил тузилган “Аёл, Ҳаёт, Озодлик” ҳаракати эслатилган. Таҳлилчининг фикрича, асосий фарқ шундаки, бугунги вазият иқтисодиёт омон қолиши учун зарур “башорат уфқини тўлиқ булут қоплаши” билан боғлиқ. Таъкидланганидек, Эрон риали кескин қадрсизланиши умидсизлик юзага келтириб, маҳсулотлар нархини белгилашга имкон қолдирмаяпти.

3 месяца протестов в Иране - время для перемен – DW – 16.12.2022

Муаллиф ёзишича, Эрон ҳукумати 2026/27 йиллар учун таклиф қилган бюджет нефть даромади тақчиллигини қоплаш учун солиқни 62 фоизга чиқариш таҳдидини ифодалайди.

Шунингдек, мақолада иқтисодий муаммолар туфайли кучайган бу галги намойиш бир неча кун ичида режим ағдарилишини талаб қилувчи кескин кайфиятга айланиб кетгани баён этилган. Жамиятдаги “бозор синфи” ҳозирги даврда иқтисодий барқарорликка эришиб бўлмайди, деган хулосага келгани таъкидланган.

Қўзғолоннинг яна бир асосий сабаби сифатида “расмийлар зўрайиб бораётган иқтисодий муаммоларга нисбатан масъулиятсиз муносабатда экани” кўрсатилган.

– Илгари ижтимоий-иқтисодий норозилик бевосита ҳукуматга қаратилмаган, бугун эса кўтарилаётган халқ аксарият ҳолларда айнан режимга қарши чиқяпти, – дея муайян тафовутга яна бир бор урғу берилган.

🇮🇷 Иран 2026 | Силовая политика и экономический коллапс 📉 Прогнозы из  Китая, США и Европы 🌍

Бундан ташқари JISS кўчаларда эшитилаётган “На Ғазо, на Ливан, жоним Эрон учун” каби шиорлар “қашшоқликни режимнинг ташқи сиёсатдаги саргузаштлари, хусусан 2025 йил июнь ойидаги уруш оқибати” билан бевосита боғлашини алоҳида таъкидлайди. Қолаверса, режим ички ва ташқи вазият ёмонлашиши туфайли кучайиб бораётган босим остида фаолият юритишга мажбурлигига эътибор қаратган: Зеро, Эрон “ассиметрик” кучининг асосий устунлари ҳисобланган Ҳизбуллоҳ ва ядро дастури, шунингдек энг муҳим таянчи – Сурияни йўқотди.

Муаллиф АҚШ томонидан Венесуэла Президенти Мадуро қўлга олинишини ҳам Ислом Республикаси учраган яна бир зарба сифатида баҳолаган. Бу воқеа Эрон режими учун кутилмаган воқеа. Қайд этилишича, Мадуро режими асосий иттифоқчи сифатида Ҳизбуллоҳ ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига Лотин Америкаси мамлакатида эркин фаолият юритиш, жумладан санкцияни четлаб ўтиш, террор ҳаракатларини режалаштириш ва ноқонуний фаолият билан шуғулланиш имконини берган. Бунинг эвазига Теҳрон Каракасни қурол-яроқ, жумладан дрон билан таъминлаган.

ОАВ хабарига кўра, Венесуэла асосан нефть битими бўйича Эрондан тахминан 2 миллиард доллар қарз.

– Умуман, Венесуэла келажаги ноаниқлиги асносида ҳам Эроннинг минтақавий таъсири сезиларли даражада заифлашди, – дея мақолага якун ясаган муаллиф.

С.Раҳимов, ЎзА