Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилояти минтақавий вакили ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан Бухоро шаҳридаги “Ғиждувоний” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси вакиллари иштирокида тадбир ўтказилди.

– Тадбирда масъуллар томонидан Президентимизнинг 2023 йил 1 июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мазмун- моҳияти тушунтирилди, – дейди Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят минтақавий вакили А.Ҳусейнова. – Шунингдек, фармоннинг аҳамияти, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишлар ҳамда аҳолига комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини жорий қилиш мақсадида ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг вазифалари тўғрисида маълумот берилди. 

Шунингдек, янги ташкил этилган Маҳаллалар уюшмаси еттилигининг вазифалари ва аҳоли мурожаат қилишининг қулайликлари ҳақида гапирилиб, ушбу соҳада қабул қилинган ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар мазмун-моҳияти ҳақида гапирилди. 

Тадбир давомида “А.Ғиждувоний” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ж.Шукуров инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган тадбирларнинг муҳим эканлигига урғу берилди. Шунингдек, келгусида бундай тадбирларни ўтказишда Омбудсман институти минтақавий вакили билан ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини билдирди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Омбудсман соати”