Олтинкўллик ёшлар ғолиб бўлди
Андижонда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ҳамда “Президент Олимпиадаси” спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичи – “Ҳоким Олимпиадаси” доирасида велоспорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Вилоят спорт бошқармаси, велоспорт ассоциацияси ҳамкорлигида Андижон туманида ўтказилган баҳсларда мазкур мусобақанинг туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган ёш велоспортчилар иштирок этиб, ўзларининг куч, маҳорат ва иқтидорларини синовдан ўтказди.


Мусобақалар велоспортнинг шоссе тури бўйича микс йўналишида ташкил этилди.


Қизиқарли ўтган баҳсларнинг якуний натижаларига кўра, мусобақада умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Олтинкўл тумани велоспортчилари қўлга киритди. Иккинчи ўрин Улуғнор тумани, учинчи ўрин эса Марҳамат тумани вакилларига насиб этди.


Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом, тегишли медаль ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА мухбири.