Олтин нархи рекорд даражага чиқди
Душанба куни олтин нархи яна кўтарилиб, янги рекорд қайд этди.
“АзерТАЖ” хабар беришича, қимматбаҳо металлар молиявий бозорида ноаниқлик кучайган. Энди инвесторлар олтинни сармоя учун хавфсизроқ металл сифатида кўра бошлади. Қолаверса, вазиятга доллар заифлашуви ҳам муайян таъсир кўрсатди. Яъни, бошқа валюталарга нисбатан олтин арзонлашиши қимматбаҳо металлга талабни ошириши мумкин.
Сўнгги ойларда олтин бир неча бор рекордни янгилади: троя унцияси (31,1 грамм) нархи 2911 доллардан ошди. Мутахассислар бу қиймат 3000 долларга етишини тахмин қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни АҚШ Президенти Дональд Трамп барча мамлакатлардан Америкага кириб бораётган пўлат ва алюминийга 25 фоиз бож жорий этилишини билдирди. Душанба куни шу масалани тартибга солувчи фармонни имзолади.