Олтин нархи рекорд даражада қимматлашмоқда
Comex биржасида олтин нархи пайшанба куни энг юқори даражага чиққан. Бундай кўтарилиш 2021 йил 6 январдан буён илк кузатилишидир, дейилади хабарда.
Бугунги бўлиб ўтган савдода қимматбаҳо металлнинг бир троя унцияси 2,13 фоизга ошиб, 1 минг 951 долларга чиқди. Кейинчалик нарх 1 минг 944,3 долларгача пасайган.
Comex биржасида палладий нархи ҳам қимматлашгани қайд этилди. Металлнинг бир троя унцияси нархи 5,18 фоизга ошиб, 2 минг 567 долларга чиққани айтилмоқда.