Олтин куз таровати
Навоий шаҳрида куз фасли ўзининг бетакрор гўзаллиги ва ранг-баранг манзаралари билан намоён бўлмоқда.
Шаҳар кўчалари ва хиёбонларидаги дарахтлар зарҳал либосга бурканиб, атрофга ўзгача файз бағишламоқда. Офтоб нурларида товланаётган олтинранг барглар, майин шабадада тебранаётган шохлар ва кузга хос сокин манзаралар табиатнинг ўзига хос жозибасини акс эттиради.
[gallery-32088]
Айниқса, шаҳарнинг обод кўчалари, истироҳат боғлари ва хиёбонларида куз таровати янада яққол кўзга ташланади. Сариқ ва қизғиш тусга кирган дарахтлар Навоийнинг бугунги қиёфасига ўзгача кўрк бағишламоқда.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА