Олти таэквондочи мамлакат чемпиони бўлди
Таэквондо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кунида олти вазнда ғолиблар номи аниқланди.
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясига қарашли "Универсал" спорт мажмуасида ўтган баҳсларда 49 килограмм вазнда Мадинабону Маннопова, 58 килограмм вазнда Улуғбек Рашитов, 62 килограмм вазнда Феруза Садиқова, 73 килограмм бўйича Светлана Осипова, 74 килограмм вазнда Шахбоз Тусматов ва 87 килограмм вазнда Дмитрий Шокин олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, Заринабону Иргашева, Озода Муртозаева, Людмила Попова, Динора Мухтарова, Рахшона Турсунова, Мафтуна Маматазизова, Иродабону Миртаджиева, Озодахон Азамова, Сарвиноз Аҳмедова, Низомиддин Омонтурдиев, Аброржон Абдуваҳобов, Камрон Тохиров, Фаридун Боймуродов, Исломжон Адҳамов, Мавлонбек Тўхтасинов, Шохрух Ражабов, Марат Мавлонов, Жавлонбек Суннатиллаев каби спортчилар ҳам ўз вазн тоифалари бўйича кумуш ва бронза медалларини қўлга киритиб, шоҳсупага кўтарилишди.


