Пойтахтимиздаги Олмазор тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Олмазор тумани ҳокими лавозимига Умархонов Азизхон Шарипхонович номзодини Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши сессиясида тасдиқлаш учун тавсия этди.

А.Умархонов 2020 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Депутатлар регламентга мувофиқ Олмазор туман ҳокими лавозимига А.Ш.Умархоновнинг номзодини бир овоздан маъқулладилар.  

[gallery-3262]

Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олмазор туманига ҳокими тасдиқланди