Олмазор туманида келин ўз яшаш уйига киритилди — МИБ
Охирги пайтларда фуқаролар томонидан оила қургач, турли баҳона ва сабаблар билан ўз жуфти ҳалолини яшаш хонадонига рўйхатга қўймаслик ҳолатлари учрамоқда.
Фуқаролар турмуш қуриш бўсағасида яхши ниятлар қилиш, узоқ келажакни кўзлаш ўрнига аввалдан бу тариқа “пухта” режаларни тузиши эса айтиш жоизки, инсонийликнинг ҳеч бир нормаларига тўри келмайди.

Зотан, адолатсизлик ва ишончсизлик билан оила пойдеворини мустаҳкам қуриб бўладими?
Олмазор туманига келин бўлиб тушган, аммо яшаш хонадонига рўйхатга киритилмаган аёлнинг ҳуқуқини тиклашда қонун устуворлиги таъминланди.

Қайд этилишича, 30 май куни МИБнинг Олмазор туман бўлим иш юритувига А.Мўминовани вояга етмаган фарзанди билан шу туманнинг Умид кўчасида жойлашган тўртинчи сонли уйга яшаш учун киритиш тўғрисидаги суд қарори келиб тушган.
19 июнь куни суд қарорининг ижросига киришилиб, давлат ижрочиси Д.И.Сайдаҳмедова томонидан ундирувчи А.Мўминова ҳамда унинг вояга етмаган фарзанди юқорида айтилган манзилга яшаш учун киритилган ва аёлга яшаш хонадонининг калити топширилган.

М.Эшмирзаева, ЎзА