Олмаота вилоятида иккита АЭС қурилади
Қозоғистон Республикаси Олмаота вилоятида иккита атом электр станцияси барпо этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда қардош мамлакат Атом энергияси агентлиги раҳбари Алмасадам Саткалиев журналистларга маълум қилди.
Мулозим ушбу лойиҳани минтақада юзага келаётган электр тақчиллиги билан изоҳлади.
– Иккинчи станциямиз ҳам мамлакат жанубида қад кўтаради, чунки ҳозир электр “Шимол – Жануб” транзит чизиғи орқали узатилаётган бу ҳудудда энергия етишмовчилиги бор. Айни пайт тендернинг барча иштирокчилари билан музокара олиб бориляпти. Хитойнинг CNNС компанияси устувор пудратчи сифатида кўрилса-да, ҳали якуний қарор қабул қилингани йўқ.
Агентлик раҳбари навбатдаги АЭС учун яна бир эҳтимолий жой номини айтди: Абай вилояти Курчатов шаҳри.
Маълумки, РФ “Росатом” давлат корпорацияси томонидан вилоятнинг Улкен қишлоғида биринчи АЭС қурилади.
С.Раҳимов, ЎзА