Олмалиқ кон-металлургия комбинати 75 йиллиги муносабати билан “Металлург” маданият саройида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимиз ва Тошкент вилояти фаоллари, меҳнат фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, хорижий давлатларнинг элчилари, кончилик соҳасида самарали фаолият юритаётган илғор ишчи-ходимлар,  олимлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.  

Дастлаб Президентимизнинг “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти жамоасига йўллаган табригини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.  

Маълумки, Олмалиқ кон-металлургия комбинати – мис-молибден, полиметалл ва олтин таркибли маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича Ўзбекистонда ва Марказий Осиёда етакчи саналиб, мис маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги 30 та йирик корхона сафига киради.

ОКМК таркибида ҳозир 6 та кончилик корхонаси, 5 та бойитиш фабрикаси, мис эритиш ва руҳ заводлари, марказий таъмирлаш-механика заводи, оҳак заводи, саноат темирйўл транспорт бошқармаси, автомобиль ва технологик транспорт бошқармалари, истеъмол моллари ишлаб чиқариш бошқармаси, шунингдек, 20 дан зиёд ёрдамчи цехлар ва лабораториялар мавжуд. Комбинатда 35 мингдан ортиқ ишчи-ходимлар ишлайди. Йилига 148 минг тоннадан ортиқ мис катоди, 90 минг тонна руҳ металли, шунингдек, олтин ва кумуш қимматбаҳо металлари, молибден, вольфрам, рений, селен, теллур ва кадмий каби ноёб металлар ишлаб чиқарилади.

Ҳозирда комбинатни ривожлантириш концепцияси  доирасида “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш ва 3-Мис бойитиш фабрикасини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Фабрика фойдаланишга топширилгандан сўнг 3 мингга яқин иш ўринлари яратилади.  

[gallery-20153]

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг 75 йиллиги муносабати билан ишлаб чиқариш илғорларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан комбинат ишчи-ходимларига давлатимизнинг юксак мукофотлари топширилди. Мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов тантанали топширди.  

“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Абдулла Хурсанов сўзга чиқиб, барчага ўз тилакларини билдирди.

– Комбинатимизда меҳнат қилаётган барча ҳамкасбларимизни бугунги байрам билан табриклайман, – дейди “Шуҳрат” медали соҳиби, ОКМКнинг илм-фан ва инновациялар бўлими етакчи муҳандиси Наргиза Бекбўтаева. – Соҳада меҳнат қилаётган кўплаб устозлар ва мутахассисларимиз қаторида менга ҳам давлат мукофоти берилганидан хурсандман. Бу аслида кончи аёлларга билдирилган ишонч намунасидир. Келгусида ҳам ишимизга сидқидилдан ёндашиб самарали натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз.  

– Ўз меҳнатимиз билан комбинатимиз ривожига ҳисса қўшаётганимиздан хурсандман, – дейди “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, Мис эритиш заводи технологик жараёнларни бошқариш тизимларини автоматлаштириш хизмати бошлиғи Бахриддин Туляганов. – Ўтган йиллар давомида барча тизим корхоналари модернизация қилиниб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ортди. Йил сайин саноат маҳсулотлари тури ва ҳажми ортиб бормоқда. Эндиликда ёш шогирдларимиз сафимизга қўшилмоқда. Улар билан бирга илм-фан ютуқларини жараёнда синаб кўрмоқдамиз.  

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташрифи давомида ушбу лойиҳанинг 2-босқичи доирасида 4-мис бойитиш фабрикаси қурилишига старт берилди. Бу лойиҳа орқали йилига 146 минг тонна катодли мис ва бошқа қимматбаҳо металларни олиш қувватлари яратилади. Фабрика ва унинг инфратузилмаларида 3 мингдан ортиқ киши ишлайди. Янги фабриканинг ишлаб чиқариш жараёнида юқори технологик, экологик хавфсиз ва тежамкор технологиялар қўлланилади.

Мазкур лойиҳалар Ўзбекистон тарихидаги энг йирик инвестиция лойиҳалари ҳисобланади. Уларнинг амалга оширилиши натижасида комбинатнинг ишлаб чиқариш қуввати бир неча баробарга оширилади.

Тадбир доирасида байрам шодиёналари қўшни Пискент, Бўка, Оҳангарон туманлари, Ангрен ва Оҳангарон шаҳарларидаги таълим муассасалари, маданият марказларида ҳам ташкил этилди.

Шунингдек, ОАВ вакиллари учун ташкил этилган пресс-турда комбинат таркибидаги саноат корхоналари ва конлардаги иш жараёнлари танишилди. Унда журналистлар кончилар, корхоналар мутахассислари билан яқиндан суҳбат қилди.  

Комбинат байрам тадбирлари “ОКМК” спорт мажмуасида ишчи-ходимлар, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар учун катта байрам концерти билан давом этди. Эстрада хонандалари, Тошкент вилояти филармонияси, “Металлург”  маданият саройи хонандаларининг қўшиқлари барчага манзур бўлди.  

А. Мусаев, А. Алижонов (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олмалиқ кон-металлургия комбинати 75 ёшда