Олий таълим: истиқболли лойиҳалар самаралари
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Олий таълим муассасалари жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият кўрсатаётган факультет деканлари ҳамда кафедра мудирлари учун таълимни кредит-модул тизими асосида ривожлантириш муаммолари” мавзусида амалий семинар-тренинг ўтказилди.
Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги вакиллари, мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият кўрсатаётган факультет деканлари ва кафедра мудирлари иштирок этди.
Дастлаб семинардаЎзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Маҳмуджон Болтабаев нутқ сўзлади.

Хусусан, олий таълим муссасаларини рақамлаштиришда “HEMIS” ахборот тизимининг имкониятлари, мавжуд муммолар ва спорт соҳаси таълим йўналишларида кредит-модул тизими асосида ўқув жараёнини режалаштирш, унинг меъёрий-услубий таъминоти, педогоглар фаолияти ва талабалар ўзлаштиришини баҳолаш каби мавзуларда тақдимотлар қилинди. Семинар-тренинг иккинчи қисмида олий таълимнинг жисмоний тарбия ва спорт таълими тизимида “HEMIS” дастурини бошқариш ва кредит-модул тизими асосида ривожлантириш муаммоларига бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтди.

Мутахассислар томонидан кўриб чиқилган мавзулар бўйича фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди. Шунингдек, факультет деканлари ва кафедра мудирлари билан жисмоний тарбия ва спорт таълимида кредит-модул тизими асосида ривожлантириш муаммоларига бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтди. Якунда иштирокчилар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг кафедралари фаолияти билан танишди ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича келишувлар имзоланди.

А.Мусаев, ЎзА