Судлар томонидан жорий йил 9 ойида кўриб чиқилган ишлар Олий суд томонидан умумлаштирилиб, таҳлил қилинди.

Таҳлилларга кўра, судлар томонидан ушбу даврда 44 минг 758 жиноят иши ва 97 минг 195 жиноят иши материали, 449 минг 984 маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш, 164 минг 953 материал кўриб чиқилган. 

Шунингдек, 386 минг 683 фуқаролик иши кўрилиб, 732 минг 55 суд буйруғи чиқарилган. 307 минг 572 иқтисодий иш кўрилиб, 586 суд буйруғи чиқарилган. 

Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий ишлар сони 11 минг 330 тани ташкил этган. Шу жумладан, 323 материал кўриб чиқилган. 

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кўрилган жиноят ишларининг сони 3,2 фоизга, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг сони 5,7 фоизга, фуқаролик ишлари ва суд буйруқларининг сони 55,7 фоизга, иқтисодий ишлар сони 41,4 фоизга ошган. Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий ишларнинг сони эса 3,4 фоизга камайган. 

Н.Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий суд: жорий йил 9 ойида 2 миллиондан ортиқ иш ва материаллар кўриб чиқилди 