Судларга мурожаат қилаётган фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳимояси қандай таъминланмоқда? Бу саволга Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидов жавоб берди:

– Судларга асосан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган мурожаатлар кўпроқ тушади. 2022 йил давомида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича судларда 15 минг 347 иш кўриб чиқилди. Натижада 7,5 мингга яқин фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди.  

Ҳисобот даврида маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 9 минг 215 иш кўриб чиқилди. Хусусан, ҳокимлар қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 4 минг 623 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 1,7 минг аризаси қаноатлантирилган. 

Вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 3 минг 720 та иш кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 606 қарор бекор қилиниб, 76 қарор ўзгартирилди.  

Олий суд маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида 2 минг 982 шикоят ва протестлар ўрганиб чиқилди. Шундан 1 минг 470 таси иш материаллари асосида кўриб чиқилди. Натижада қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 262 таси бекор қилиниб, 6 таси ўзгартирилди.  

Кассация инстанциясида 56 та иш такроран кўриб чиқилиб, суд қарорларининг 41 таси бекор қилинди ва 1 таси ўзгартирилди.  

Иқтисодий йўналишда эса 2022 йил давомида судлар томонидан биринчи инстанцияда 277 минг 865 иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Шундан даъвогарлар фойдасига 16,2 триллион сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинди.  

Таҳлиллар энг кўп иқтисодий ишлар Тошкент шаҳри, Тошкент, Қашқадарё, Фарғона, Самарқанд ва Наманган вилоятлари судларида  кўриб чиқилган.  

Иқтисодий судлар томонидан ҳал этилган ишларнинг 4 минг 525 таси видеоконференцалоқа режимида кўрилди. Натижада тарафларнинг 3,2 миллиард сўмдан ортиқ маблағи тежаб қолинди.  

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид 55 минг 882 иқтисодий иш кўриб чиқилди ҳамда улар фойдасига 4,5 триллион сўм миқдорида маблағ ундириб берилди.  

Ҳисобот даврида иқтисодий судларда кўрилган ишларнинг асосий қисмини банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, корхоналарнинг банкротлигига оид ишлар ҳамда маҳсулот етказиб бериш, кредит, контрактация, коммунал хизмат кўрсатиш шартномаларидан келиб чиқадиган низолар ташкил этди.  

Апелляция тартибида 6 минг 706 иқтисодий иш кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган мингдан зиёд қарор бекор қилиниб, 602 суд қарори ўзгартирилди.  

Олий суд иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида 1 минг 474  иқтисодий иш кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 465 қарор бекор қилиниб, 62 суд қарори ўзгартирилди. Шунингдек, кассация инстанциясида 56 та иқтисодий иш такроран кўриб чиқилди. 46 қарор бекор қилиниб, 6 та қарор ўзгартирилди.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий суд: ўтган йилда 7,5 мингга яқин фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди