Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси Талант Мамитовнинг таклифига биноан, 21 сентябрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга борди.

Пойтахт Бишкекка расмий ташриф чоғида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Жогорку Кенеши Торағаси Талант Мамитов билан учрашув ўтказди, шунингдек, “Қирғизистон ва Ўзбекистон тадбиркор аёллари мулоқоти” бизнес-форумида ҳам иштирок этди.

Олий Мажлиси Сенати Раиси ва Қирғизистон Президенти ўртасида очиқ ҳамда дўстона руҳда ўтган учрашувда икки томонлама муносабатлар, жумладан, мамлакатлар ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Қирғизистон раҳбари Ўзбекистон делегациясини самимий қутлар экан, Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасида олий даражадаги мунтазам ва самарали алоқалар натижасида эришилган дўстлик, аҳил қўшничилик ва стратегик ҳамкорликнинг бугунги даражасини мамнуният билан қайд этди.

– Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистонга амалга оширилган давлат ташрифи Қирғизистон халқи учун катта аҳамиятга эга бўлди, ташриф натижалари барча долзарб муаммоли масалаларни ҳал этишга кўмаклашди”, – деди Президент Садир Жапаров.

Шу ўринда Қирғизистон Президенти кун тартибида турган долзарб масалалар, жумладан, давлат чегарасини делимитация қилишни якунлаш, энергетика ва сувдан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик, савдо-иқтисодий ва трансчегаравий ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга доир масалалар тезкор ҳал этилишига ишонч билдирди.

Чегарадош ҳудудлар ва ишбилармон доираларни жалб қилган ҳолда янги ташаббуслар ва аниқ лойиҳаларни илгари суришда Ўзбекистон ва Қирғизистон парламентларининг фаол иштироки муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

Қирғизистон Республикаси раҳбари гендер сиёсатни амалга ошириш, хотин-қизлар ҳимояси ва ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги Ўзбекистон саъй-ҳаракатлари, шу жумладан, мамлакатимиз раислигидаги “Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти” фаолиятига юқори баҳо берди.

Садир Жапаров икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун яна бир муҳим майдонга айланган “Қирғизистон ва Ўзбекистон тадбиркор аёллари мулоқоти” халқаро бизнес-форуми фаолиятига муваффақиятлар тилади ҳамда аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришни тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раҳбари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қутловларини етказди.

Томонлар Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари ўртасидаги музокаралар чоғида эришилган келишувлар амалда бажарилишига кўмаклашишда икки мамлакат парламентлари муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Олий Мажлис Сенати Раиси ва Қирғизистон Республикаси Жокорку Кенеши Торағаси Талант Мамитов ўртасидаги учрашувда эса парламентлараро алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, минтақалар ва икки мамлакат пойтахтлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида фикр алмашилди.

– Бу бойликни, қардош давлатларимизни боғлаб турувчи дўстликни асраб-авайлаш, уни улғайиб келаётган авлодга етказиш муҳимдир, – деди Талант Мамитов.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларга юксак баҳо берар экан, Қирғизистон Республикаси Жокорку Кенеши Торағаси Ўзбекистон билан ҳамкорлик Қирғизистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади.

Бундан ташқари, Жокорку Кенеши Торағаси парламентлар ўртасидаги ҳамкорлик самарали давом этаётганини қайд этди. Хусусан, Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева ташаббуси билан минтақанинг аёл депутатлари ва етакчи аёллари ўртасида яқин алоқалар йўлга қўйилди.

Учрашувда сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Томонлар парламент назоратини амалга ошириш, қонун ижодкорлиги фаолияти соҳаси бўйича тажриба алмашиш ва парламент дипломатиясини фаол тарғиб қилишга қизиқиш билдирди.

Олий Мажлис Сенати Раиси бошчилигидаги делегация “Қирғизистон ва Ўзбекистон тадбиркор аёллари мулоқоти” халқаро бизнес-форумида иштирок этиб, муҳим масалаларни атрофлича муҳокама қилди.

Тадбирда икки мамлакатнинг юздан ортиқ тадбиркор аёллари қатнашди, иқтисодиётнинг саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш, ҳунармандчилик каби тармоқлари вакиллари иштирок этди.

Танзила Норбоева тадбирни очиб берар экан, биринчи марта ўтказилаётган “Қирғизистон ва Ўзбекистон тадбиркор аёллари мулоқоти” икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда янги саҳифа очишини, хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ҳамкорликнинг мутлақо янги майдонини шакллантиришини таъкидлади.

Форум давомида тадбиркор аёллар учун янги имконият ва истиқболлар яратиш, Марказий Осиё мамлакатлари учун иқтисодиётнинг муҳим йўналишларида билим ва малакаларни мустаҳкамлаш, мамлакат ва минтақавий даражада хотин-қизларни бирлаштириш, иштирокчи мамлакатлар тадбиркор аёлларининг тажрибасини намойиш этиш ва етказиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Бизнес-форум доирасида тадбиркорлар ўртасида икки томонлама учрашувлар якунида 13,2 миллион долларлик 15 та шартнома ва меморандум имзоланди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни бундан буён ҳам давом эттириш тўғрисида резолюция қабул қилинди.

Қирғизистон Республикасига расмий ташриф чоғида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация аъзолари Ата-Бейит ёдгорлик мажмуаси ва Чингиз Аитматов уй-музейида ҳам бўлди ҳамда Қирғизистон халқ ёзувчиси ҳайкали пойига гул қўйди.

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий Мажлис Сенати Раисининг Қирғизистон Республикасига ташрифи қандай ўтди?