Тошкент шаҳрида янги чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий мажлиси бошланди.

Парламент қуйи палатасининг биринчи мажлисини қонунга мувофиқ, Марказий сайлов комиссиясининг раиси З.Низомхўжаев очиб берди. 

Йиғилишда мамлакатимиз Ҳукумати аъзолари, марказий идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда. 

Қонунчилик палатаси биринчи мажлисининг муваққат котибияти, саноқ комиссияси ҳамда овозларни ҳисоблаш электрон тизимидан фойдаланишни назорат қилувчи муваққат гуруҳ сайлаб олинганидан сўнг, депутатлар Қонунчилик палатаси биринчи мажлисининг кун тартибини тасдиқладилар. 

Тасдиқланган кун тартибига асосан, депутатлар Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низомхўжаевнинг Қонунчилик палатасига бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахборотини эшитдилар. 

[gallery-20410]

Таъкидланганидек, мамлакатимизда бўлиб ўтган парламент сайлови Ўзбекистон тарихида илк бор янги таҳрирдаги Конституция ва миллий сайлов қонунчилигига биноан, аралаш – мажоритар ва пропорционал сайлов тизими асосида ўтказилди. Мазкур тизимнинг жорий этилиши сиёсий партиялар ўртасидаги рақобатни кучайтириб, жамиятимиздаги демократик муҳитга янги қувват бағишлади. Сайлов натижаларига кўра, парламент қуйи палатасига бир мандатли сайлов округларидан сайланган 75 нафар ҳамда ягона сайлов округидан партия рўйхати асосида сайланган 75 нафар депутатлар рўйхатга олинди. 

Мажлисда, шунингдек, сайлов қонунчилиги илғор демократик стандартларга мос равишда тубдан такомиллаштирилгани қайд этилди. 

Янги таҳрирдаги Конституция билан Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари амалдаги 5 тадан 12 тага, Сенатда эса, 14 тадан 18 тага кўпайтирилди. Парламентнинг ижро этувчи, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус хизматлар фаолияти устидан назорат функциялари кенгайтирилди. Ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига раҳбарлик қилиши бекор қилинди. 

Мажлисда жорий йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтган сайловлар демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, аҳолимизнинг ҳаёт ва турмуш даражасини янада юксалтириш, олдимизга қўйилган мақсадларга эришиш йўлида халқимизнинг ўзаро ҳамжиҳатликда ҳаракат қилаётганини яна бир бор намойиш этгани алоҳида қайд этилди. 

Мажлис давом этмоқда. 

Отабек МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси бошланди