Олис қишлоқларда янги иш ўринлари яратилмоқда
Ўтган йил охирида 300 ўринга мўлжалланган тикувчилик фабрикасининг фойдаланишга топширилиши қишлоқ аёллари учун айни муддао бўлди.
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги “Шарқ Юлдузи” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Рус, Темирчи қишлоқларидаги 1 минг 239 оилада 4 минг 613 аҳоли истиқомат қилади. Шу кунга қадар ушбу қишлоқларда яшаётган 2 мингдан ортиқ хотин-қизнинг кўпчилиги ишсиз эди.
Ўтган йил охирида 300 ўринга мўлжалланган тикувчилик фабрикасининг фойдаланишга топширилиши қишлоқ аёллари учун айни муддао бўлди.
– Қишлоғимизда мана шундай замонавий тикувчилик фабрикасининг очилганидан ниҳоятда қувондик, – деди Лола Эшбоева. – Тикувчиликка жуда қизиқаман. Шу пайтга қадар буюртма асосида уйда оддий тикув машинасида ишлардик. Энди замонавий ускуналарда меҳнат қилаяпмиз. Энг муҳими қишлоғимизнинг ўзида иш билан таъминландик.
Мазкур корхона давлатимиз раҳбарининг юқорида келтирилган қарори асосида “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти томонидан ажратилган 1 миллиард 900 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилган.

Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўлиқ экспортга йўналтирилган. Хусусан, жорий йилнинг ўзида Россия Федерацияси билан 600 минг долларлик маҳсулот экспорти бўйича келишувга эришилган. Корхона йилига 4 миллион дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Келажакда маҳсулот турини кўпайтириш ҳисобига фаолиятни кенгайтириш мақсад қилинган. Ҳозирда фабрикада 150 хотин-қиз иш билан таъминланган. Йил охирига қадар ишчилар сонини 300 нафарга етказиш мўлжалланаётир.
Фаолият бошлаганига энди бир ойдан ошган корхонанинг ишчилари учун барча шароит яратилган. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, ишга қабул қилинишидан олдин 200 хотин-қиз 2 ой давомида тажрибали мутахассислар томонидан бепул ўқитилган ва уларнинг ҳар бирига 202 минг сўмдан стипендия ҳам тўланган. Ишчилар уларнинг орасидан танлаб олинган.
Олис ҳудудларда ташкил этилаётган бу каби енгил саноат корхоналари юртимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш билан биргаликда кўплаб иш ўринлари яратилиши билан аҳамиятлидир.