Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассислар меҳнатини янада рағбатлантириш, бўш иш ўринларини тўлдириш ҳамда жойларда малакали кадрларнинг меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳимояси учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

1. 2021 йил 1 январдан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон фармонига мувофиқ, олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига (кейинги ўринларда – бюджет ташкилоти) бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга (кейинги ўринларда – олий маълумотли мутахассислар) базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сон фармонига мувофиқ, тиббий олий таълим ташкилотини охирги 3 йил ичида тамомлаган ва бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими (кейинги ўринларда – тиббиёт ходими) олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга (кейинги ўринларда – тиббиёт муассасаси) ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилиши ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

мазкур қарорда олис ва чекка ҳудуд деганда, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарори билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар тушунилади;

мазкур қарорда назарда тутилган бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси солиқ тўловчининг жами даромадига киритилмайди ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;

мазкур қарорда назарда тутилган бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси ҳамда уй-жой шароитини яхшилаш бўйича имтиёзлардан олий таълим муассасасининг бакалавриати ёки магистратурасини (таълим шаклидан қатъи назар – кундузги, сиртқи, кечки, шунингдек, иккинчи мутахассислик) тамомлаганидан кейин уч йил мобайнида олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотлари, шу жумладан, тиббиёт муассасаларига ишга кирган битирувчилар фойдаланиш ҳуқуқига эга;

ҳар ойлик пул компенсацияси олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими ишга қабул қилинган ойдан бошлаб 36 ой мобайнида тўланади, бунда ходим ушбу ҳудудда шахсий уй-жойга эга бўлганда, унга хизмат турар жойи берилганда ёки у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда, пул компенсацияси тўлаш тўхтатилади;

олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими ҳар ойлик пул компенсациясини олиш учун вақтинча яшаш жойини ва уй-жойни ижарага олганлик учун коммунал хизматлар қийматисиз амалдаги харажатлар суммасини кўрсатган ҳолда, тегишли бюджет ташкилоти раҳбарига ариза беради. Бунда, уй-жой ижараси учун ҳақиқатда тўланаётган тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан кам бўлган тақдирда, ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори ҳақиқатда тўланаётган тўлов миқдорига мувофиқ камайтирилади, қолган барча ҳолатларда ҳар ойлик пул компенсацияси базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида тўланади;

ҳар ойлик пул компенсацияси унинг миқдорини кўрсатган ҳолда, тегишли бюджет ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан тайинланади ҳамда ушбу ташкилот бухгалтерияси томонидан иш ҳақи билан биргаликда тўланади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги “Навоий вилоятининг олис чўл туманлари аҳолиси турмуш даражасини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2925-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарори билан тасдиқланган Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилади;

олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими тегишлилиги бўйича олис ва чекка ҳудудда жойлашган бир бюджет ташкилотидан ва (ёки) тиббиёт муассасасидан бошқа бюджет ташкилотига ва (ёки) тиббиёт муассасасига ўтказилганида, ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш белгиланган муддат тугагунга қадар давом эттирилади;

олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими тегишлилиги бўйича олис ва чекка ҳудудда жойлашган бюджет ташкилоти ва (ёки) тиббиёт муассасасидаги фаолиятини 36 ойгача бўлган муддат ичида тўхтатган тақдирда, бошланғич ёрдам пули тўлиқ ҳажмда бюджетга қайтарилади, олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходимининг бюджет ташкилоти ва (ёки) тиббиёт муассасасидаги фаолиятини унинг ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра (ходимнинг вафоти, ногиронлиги бўлган шахс деб топилиши, бюджет ташкилотининг фаолияти тўхтатилиши ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 106-моддасида белгиланган ҳолатлар) тўхтатиши бундан мустасно.

3. Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходимига бошланғич ёрдам пули тўлаш схемаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. 2021 йил 1 мартдан бошлаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинсин. Бунда:

бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўлансин.

5. Белгилансинки:

таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудда камида бир йил ишлаган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагоглар жалб қилинади;

таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан аниқланади ва жорий йилда 15 февралгача, келгуси йилларда эса ҳар йили 1 сентябрга қадар Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;

бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар улар борган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги йил учун ҳам тўланади.

6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси тегишли бюджет ташкилотининг ҳудудий молия органига берган сўровига асосан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси учун талаб қилинадиган маблағлар тегишли бюджет ташкилотининг харажатлар сметасида назарда тутилади. Бунда, олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходимининг ишга қабул қилиниши жорий молия йилида рўй берган ҳолатда, бюджет ташкилотининг харажатлар сметасига белгиланган тартибда ўзгартириш киритилади.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонларига “Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассислар” мезони киритилсин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотлари ва (ёки) тиббиёт муассасаларида олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходимига бўлган эҳтиёж бўйича бўш иш ўринлари юзасидан маълумотларни ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-кунига қадар расмий веб-сайтларида жойлаштириб борсин;

жойларда олий таълим муассасалари битирувчилари билан учрашувлар ташкил этиб, уларни чекка ҳудудларда жойлашган, олий маълумотли кадрларга эҳтиёж мавжуд бўлган бюджет ташкилотларига ишга жалб этиш, шунингдек, ёш мутахассисларга фаолият юритиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин;

жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотлари ва (ёки) тиббиёт муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассисларга ва (ёки) тиббиёт ходимларига тегишли ҳудудлардаги захира ерларларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уй-жой қурилиши учун ер участкалари ажратилишини назоратга олсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.

10. Молия вазирлиги (Т.А.Ишметов) бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

мазкур қарорда назарда тутилган бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини солиқ тўловчининг жами даромадига киритилмайдиган даромадлар этиб белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

11. Адлия вазирлиги (Р.Қ.Давлетов) мазкур қарорнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтириш, ижрочиларга етказиш ва белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишларини ташкил қилсин.

12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Ж.А.Қўчқоров ва Б.А.Мусаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

          Президенти               Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2021 йил 11 январь

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида