“Олимпия шаҳарчаси”да музей ташкил этилади
Бугун, 24 июнь куни “Олимпия шаҳарчаси”да ўтказилган йиғилишда 1996 йили Тошкентда фаолиятини бошлаган Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейининг филиалини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Спорт вазири Адҳам Икромов раислигида ўтган тақдимот йиғилишида “Олимпия шаҳарчаси”даги Спорт вазирлиги маъмурий биносида Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейининг филиалини ташкил этиш бўйича дизайн-лойиҳа концепцияси мутахассисларга таништирилди.
Тақдимот давомида мамлакатимиз спортчилари томонидан халқаро спорт мусобақаларида, чемпионатларда қўлга киритаётган тарихий ғалабалари, "Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" ҳамда "Президент Олимпиадаси" спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичларининг энг ҳаяжонли лаҳзаларини акс эттирган ҳолда дизайн-лойиҳа концепциясини янада такомиллаштириш борасида фикрлар ўртага ташланди.
Муҳокамалар давомида мазкур лойиҳа юзасидан мутахассисларнинг таклифлари асосида дизайн-лойиҳа концепциясини янада бойитиш масаласида масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Т. Рўзиев, ЎзА