Франция пойтахти Парижда XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари якунланган бўлса-да, унинг теграсидаги мунозаралар, айниқса, антидопинг қоидаларини бузган спортчиларни аниқлаш борасидаги ишлар Халқаро антидопинг агентлиги томонидан давом эттирилмоқда.
Париж Олимпиадаси юртимиз спортчилари учун янгича ғалабалар даври бўлиши билан бирга, илк бор ўзбекистонлик мутахассис Олимпиадада допинг назоратчиси сифатида қатнашди.
Бу, кейинги йилларда мамлакатимизда спортчиларни допингдан ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, халқаро ҳамкорлик алоқалари самарали кечаётганидан далолат, дейиш мумкин.
Ўтган йиллар давомида антидопинг йўналишида халқаро алоқаларнинг мустаҳкамланиши натижасида Миллий антидопинг агентлиги Терапевтик истиснолар бўлими бошлиғи Аъзамжон Солиев халқаро тоифадаги допинг офицери сифатида “Париж-2024” Олимпия ўйинларида назорат ишларини олиб борди.
– Хўш, унинг Олимпия ўйинларида допинг офицери сифатидаги иш фаолияти нималардан иборат бўлди?
– “Париж-2024” Олимпиадасида иштирок этган спортчиларнинг қанчасидан допинг синамалари олинган-у, уларнинг неча нафарида тақиқланган моддалар аниқланди?
–Тарихга айланган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида спортчиларнинг терапевтик истиснолардан фойдаланиш ҳолати қандай кечди? Қайси давлатлар ушбу тизимдан самарали фойдаланди?
XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида допинг офицери бўлиб иш олиб борган Аъзамжон Солиев билан шу ҳақда суҳбатлашдик. Мулоқотнинг тўлиқ варианти билан ЎзАнинг Youtube канали орқали танишишингиз мумкин.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/E_ajuIEIdwg" title="Olimpiya oʻyinlarida antidoping ishlari qanday olib borildi? – Mutaxassis bilan suhbat" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Тўлқин Рўзиев суҳбатлашди.
Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА