Олима, оқила ва зукко қизлар беллашди
ЎзМТДП Навоий вилояти Кенгаши, вилоят Адлия бошқармаси, Навоий давлат педагогика институти ҳамкорлигида талаба қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида “ХХI аср аёли” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Юртимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар муҳтарама опа-сингилларимизнинг мазкур ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланишига туртки бўлмоқда. Уларнинг ушбу жараёнларда эркаклар билан биргаликда муваффақиятларга эришиб келаётганини алоҳида эътироф этиш зарур.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилояти Кенгаши томонидан ҳам партия Сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш, миллий-маънавий тикланиш ва юксалиш, миллий ғоямиз тамойилининг устуворлигини таъминлаш, жамиятимизнинг ахлоқий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида бир қанча партиявий лойиҳалар ва кўрик-танловлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

“ХХI аср аёли” Республика кўрик-танлови ҳам ана шундай лойиҳалардан биридир.
Кўрик-танловнинг вилоят босқичи очилиш маросимида мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдодларини рўёбга чиқариш борасида яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз борди.

Танлов низомига асосан, иштирокчиларнинг ўзбек тилидаги саводхонлиги, алла айтиш маҳорати ва партия Сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни ўзида мужассамлаштирган ижтимоий лойиҳа юзасидан билимлари синовдан ўтказилди.
Якуний натижаларга кўра, Умеда Рахмонова 1-ўринни, Гулҳаё Равшанова 2-ўринни, Рахшона Муслихиддинова эса 3-ўринни қўлга киритди.

Барча ғолиб ва совриндорлар ЎзМТДП Навоий вилояти Кенгашининг “Диплом” ва эсдалик совғалари билан тақдирланди, фаол қизлар партия аъзолигига қабул қилинди.
Абдували Бўриев, ЎзА