Олима аёллар иштирокида семинар ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда Термиз давлат университети ҳамкорлигида “Илм-фан соҳасида аёллар: ютуқлари ва муаммолари” мавзуида семинар ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидирова, Термиз давлат университети ректори, профессор Абдуқодир Тошқулов, олима аёллар, давлат мукофоти ва номдор стипендиялар совриндорлари бўлган талаба-қизлар иштирок этди.
Университет ректори А. Тошқулов тадбирда сўз олиб, ҳозирда Термиз давлат университетида олималар сони 89 нафарни ташкил этиши ва уларнинг 15 нафари 35 ёшгача бўлган хотин-қизлардан иборат эканлигини қайд этди. Бугунги кунда олийгоҳдаги олима аёллар нафақат университет ҳаётида, балки жамиятимизда ҳам фаол эканлиги хусусида сўз юритилди.
[gallery-15943]
Вилоятда ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этган хотин-қизлар ташаккурномалар билан тақдирланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА