Ғолиблар кейинги босқичда
Нукус шаҳрида “Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Нукус шаҳрида “Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Унда шаҳар ва туманлар “Баркамол авлод” болалар марказларидан 50 га яқин иштирокчи ўзаро беллашди.
Иштирокчилар тест топшириқлари, амалий машғулотлар орқали билим ва маҳоратларини синовдан ўтказди.
Танлов якунида бадиий ижодиёт йўналиши бўйича Тахиатош туманидан Гулширин Таганбердиева, ўлкашунослик ва экология бўйича Амударётуманидан Нилуфар Авезова ва техник ижодкорлик борасида тахиатошлик Бахтигул Турғунбоева биринчи ўринни қўлга киритди. Улар танловнинг мамлакат босқичига боради.





