Ғолиб ёш ҳарбийлар пойтахтда беллашади
Бу борада ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳам турли тадбирлар ташкиб этилиб, энг истеъдодли ёш ҳарбийлар ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар муносиб рағбатлантирилмоқда.
Мудофаа вазирлигининг Сурхондарё вилоятидаги Термиз полигонида мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрамига бағишлаб “Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида "Аскар қўшиғи" ва “Энг яхши ёш китобхон” кўрик-танловларининг Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ босқичи бўлиб ўтди.
Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ёш авлоднинг маданият, саньат ва адабиётга қизиқишини янада ошириб, уларнинг Ватанга муҳаббат, юртга садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғусини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда. Бу борада ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳам турли тадбирлар ташкиб этилиб, энг истеъдодли ёш ҳарбийлар ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар муносиб рағбатлантирилмоқда. Мудофаа вазирлигининг ёш ҳарбийлари ва муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида аньанавий ўтказилаётган "Аскар қўшиғи" ва “Энг яхши ёш китобхон” кўрик-танловлари ҳам бунга яққол далилдир.


Мудофаа вазирлигининг Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий гарнизонлари вакиллари иштирок этган мазкур танловлар ҳам ана шундай эзгу мақсадларга йўналтирилгани билан аҳамиятли бўлди.
Мафтункор куй-қўшиқлар билан иштирокчиларга хуш кайфият улашган "Аскар қўшиғи" кўрик-танловида биринчи ўрин Сурхондарё вилоятидаги Хайрабод гарнизони муддатли ҳарбий хизматчиси, оддий аскар Озодбек Ориповга, иккинчи ўрин Сурхондарё вилояти Какайди гарнизонида шартнома асосида хизмат қилаётган оддий аскар Муҳаммаджон Тўрабоевга насиб этди. Учинчи ўринни Бухоро вилояти Бухоро гарнизонида шартнома асосида хизмат қилаётган оддий аскар Фаёзиддин Аббосхонов эгаллади.


"Энг яхши ёш китобхон" кўрик-танловида Қашқадарё вилояти Нуристон гарнизонида шартнома бўйича хизмат қилаётган оддий аскар Жавохирбек Туропов биринчи, Сурхондарё вилояти Термиз гарнизони муддатли ҳарбий хизматчиси, оддий аскар Зухриддин Рўзиев иккинчи ва Сурхондарё вилояти Термиз гарнизонида шартнома бўйича хизмат қилаётган оддий аскар Маьруф Шомуродов учинчи ўринни қўлга киритди.
Ғолиблар эсдалик совғалар ва диплом билан тақдирланиб, кўрик-танловларнинг Мудофаа вазирлиги қўшинлари миқиёсида ўтказиладиган финал босқичида иштирок этиш учун йўлланма олди.