Бугун пойтахтимизда ўз ишини бошлаган Тошкент халқаро инвестиция форуми нафақат маҳаллий, балки хорижий ишбилармон доира вакиллари, инвесторлар ва экспертлар учун ҳам самарали мулоқот ҳамда ҳамкорлик майдонига айланмоқда.

Форумда дунёнинг 100 га яқин мамлакатидан 3 минг нафарга яқин хорижий меҳмон иштирок этмоқда. Шу билан бирга, 90 дан зиёд ишлаб чиқарувчи компания ўз маҳсулоти ва хизматларини намойиш этаётир.   

Польшанинг “PMTech Group” компанияси ҳам мазкур нуфузли тадбирда илк бор иштирок этмоқда. Компаниянинг Европа бўйича техник директори Ольга Титовец форум доирасидаги илк таассуротлари билан ўртоқлашди:   

– Аввало, Ўзбекистон бизга жуда ёқди. Мамлакатингиз жозибадор ва инвесторлар учун катта салоҳиятга эга эканини дарҳол сезиш мумкин. Биз бу ерга маҳаллий бозорни яқиндан ўрганиш, истиқболли ҳамкорлар билан танишиш ва келгусида амалий ҳамкорлик йўлларини белгилаб олиш мақсадида келдик.  

“PMTech Group” – фуқаролик, саноат ва инфратузилма объектлари учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга ихтисослашган компаниядир. Биз 2017 йилдан буён Европа бозорида фаолият юритяпмиз. Айни пайтда Скандинавия мамлакатлари, Польша, Испания ва Литвада фаолият олиб боряпмиз. Яқинда Германияда ҳам янги офисимиз фаолиятини бошламоқда.   

Ўзбекистонга илк бор келган бўлсак-да, бу ердаги иқтисодий ислоҳотлар, инфратузилмавий ўзгаришлар ва инвесторларга яратилаётган қулай шарт-шароитлар бизда катта қизиқиш уйғотди. Форум доирасидаги панель муҳокамалар ва дискуссияларда қатнашиб, маҳаллий бозорда қайси йўналишлар устувор эканини ўрганяпмиз. Бу эса келгусидаги бизнес стратегиямизга тўғри йўналиш беришга ёрдам беради.   

Айни пайтда биз “Schneider Group” компанияси билан ҳамкорликда иш олиб боряпмиз. Ушбу гуруҳ германиялик инвесторларни Марказий Осиё бозорида қўллаб-қувватлаш бўйича самарали фаолият юритади.   

Ўйлаймизки, ушбу форум бизга Ўзбекистон бозорида ишончли ҳамкорлар топишда муҳим босқич бўлади. Тадбир ташкилотчиларига алоҳида миннатдорлик билдирамиз. Улар бизга мамлакатингиздаги бизнес муҳити билан яқиндан танишиш, халқаро тажриба алмашиш ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш учун ажойиб имконият яратиб берди.   

Шу тариқа, Тошкент халқаро инвестиция форуми нафақат лойиҳаларни тақдим этиш, балки янги ғоялар, самарали алоқалар ва барқарор ҳамкорликни йўлга қўйиш учун муҳим платформага айланмоқда.  

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ольга Титовец: Ўзбекистонда ишончли ҳамкорлар топишга умид қиляпмиз