Тошкент шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон челленж кубоги давом этмоқда. Нуфузли мусобақада 14 давлатдан 60 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг илк босқичлариданоқ юқори натижаларни қайд этмоқда. Айни пайтда спортчиларимиз умумий ҳисобда 2 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритишди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Абдулазиз Мирвалиев (эркин машқ) ва Аҳрорхон Темирхонов (ҳалқа) олтин медалга сазовор бўлишди.

Алоҳида эътиборга молик жиҳат шуки, афсонавий гимнастикачи Оксана Чусовитина, 50 ёшга тўлишига қарамай, таяниб сакраш дастурида ажойиб чиқиш қилиб, кумуш медални қўлга киритди.

Шунингдек, Равшан Комилжонов (от устида машқ) ва Ҳумоюн Исломов (эркин машқ) кумуш медаль билан тақдирланди. Шаҳинабону Юсуфова эса таяниб сакраш йўналишида бронза медалини қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оксана Чусовитина яна шоҳсупада