Оксана Чусовитина яна шоҳсупада
Туркиянинг Анталия шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича ўтказилган “World Challenge Cup”нинг навбатдаги босқичида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина муваффақиятли иштирок этди.
Оксана мусобақанинг севимли таяниб сакраш дастурида шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан муносиб жой олди ва кумуш медални қўлга киритди. Ушбу баҳсларда Тяса Кисселеф (Словения) олтин, Грета Маер (Венгрия) бронза медалига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Мерсин шаҳрида 2023 йили сентябрь ойида ўтган “World Challenge Cup” мусобақасида Оксана Чусовитина олтин медалга эга чиққан эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА