Хабарингиз бўлса, яқинда гимнастика спорти бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида атлет Оксана Чусовитина таянаб сакраш дастурида ғалаба қозонди ва Осиё ўйинларидан сўнг, Париж -2024 Олимпиадасига тайёрланишга қарор қилганини маълум қилди.

Шунингдек, спортчи Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактабини ташкил этиш бўйича яқинда президент томонидан имзоланган фармон ва бу доирасидан амалга оширилаётган ишлар, шахсий ҳаёти, оиласи, келажакдаги орзу ва мақсадлари юзасидан интервью берди.

— Мен ҳар доим барча шарт-шароитлар билан таъминланган гимнастика залимиз бўлишини ва у ерда болалар келиб, бемалол шуғулланишлари, гимнастика юксак даражада ривожланишини истаганман.  Эҳтимол, ушбу мактабда болалар орасида чемпионлар чиқмас, аммо уларнинг  спорт билан шуғулланишлари, келажакда соғлом авлод сафининг кенгайишига туртки бўлади деб ўйлайман.  

Шу боис ушбу гимнастика мактабининг тезроқ очилишини интиқлик билан кутяпмиз. Ҳозирча бу борада ҳеч қандай янгилик йўқ ва қурилиш ҳам бошлангани йўқ. Белгиланган муддат эса жуда оз, дейди спортчи.  

Айни дамда 47 ёшни қарши олган спортчи билан бошланган гурунгимиз, шу тариқа саволдан саволларга уланиб кетди. 
Ўзининг айтишига қараганда, спортнинг гимнастика  турини танлаганида онасига қаттиқ қаршилик қилган. 

Шунингдек, Германия байроғи остида майдонга тушишга нима сабаб бўлгани ва турмуш ўртоғи билан антиқа танишуви, бугунги ёш атлетларнинг нега Оксана даражасига кўтарила олмаётгани, ҳар гал мусобақаларга чиқишидан аввал қўрқувни қандай енгиши ҳақида сўзлаб берди.   

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/rIPXbsL80o0" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>               

Моҳичеҳра Эшмирзаева,  Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оксана Чусовитина: “Гимнастика зали бу — менинг биринчи муҳаббатим” (+видео)