ОКМК: Янги йилнинг биринчи ойи самарали бўлди
Олмалиқ кон-металлургия комбинати 2023 йилнинг январь ойи экспорт режасини 131 фоизга бажарди.
Айтиш жоизки, ОКМК маҳсулотлари асосан Туркия, Россия, Беларус, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон, Польша, Тожикистон, Нидерландия, Хитой каби давлатларга экспорт қилинмоқда. Шунингдек, янги бозорлар хусусан, Сенегал, ЖАР, Австрия, Испания, Финляндия ва Сингапур каби давлатларга ҳам маҳсулотлар юборилмоқда.




Жорий йилнинг январь ойида 45,1 миллион долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди. Маҳсулотлар кесимида оладиган бўлсак, 29,1 миллион долларлик мис маҳсулотлари (3,4 минг тонна), 6,6 миллион долларлик рух метали (2,1 минг тонна) ва 9,4 миллион долларлик бошқа турдаги маҳсулотлар экспорт қилинди. Эътиборлиси, Нидерландия давлатига 8,8 миллион долларлик (126 тонна) молибден маҳсулотлари экспорти амалга оширилди, бу кўрсаткич режага нисбатан 180 фоизни ташкил этди. Сўнгги пайтларда нодир металлар, молибден ва вольфрам маҳсулотларига дунё бозорида талаб ортиб бормоқда. Бунда комбинатнинг Самарқанд вилоятида жойлашган Ингичка конидаги техноген чиқиндиларидан вольфрам металини олишни бошлангани муҳим аҳамият касб этади.
ОКМК Ахборот хизмати,
ЎзА