Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва эзгу ташаббуслар аҳолининг турмуш даражасини ошириш ҳамда фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Бугун давлат ва жамият ҳамкорлигида олиб борилаётган ижтимоий лойиҳалар халқимизнинг эзгу орзуларини рўёбга чиқаришга замин яратмоқда.

Хусусан, давлатимиз Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан ОКМК Саноат темир йўл транспорти бошқармаси меҳнат жамоаси томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан бири Қўлдош ота Холбековнинг хонадони таъмирлаб берилди.

Бугунги кунда 60 ёшдан ошган Қўлдош ота ва Майсара ая ўз ҳовлиларида турфа хил мевали дарахтлар экиб, сўлим боғ яратишган. Уларнинг фидокорона меҳнати нафақат фарзандлари, балки барча ёшлар учун ибрат ҳисобланади.

Хонадон СТТБ томонидан бунёд этилган “Яшил макон” ҳудудида жойлашгани боис, комбинат темирйўлчилари мунтазам равишда ушбу оиланинг ҳолидан хабар олиб туради. Бу эса корхонанинг инсонпарварлик йўлидаги ишлари шунчаки шиор эмас, балки амалий ёрдам, меҳр-мурувват ва қўллаб-қувватлаш тарзида намоён этилишини яққол исботлайди.

– Давлатимиз раҳбари томонидан инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб келаётган комбинат раҳбариятига ўз миннатдорлигимни билдираман, – дейди Қўлдош ота Холбеков.

Бу каби ташаббуслар нафақат оилаларнинг қалбига қувонч олиб киради, балки жамиятда бирдамлик ва ижтимоий масъулият туйғуларини янада мустаҳкамлайди. Зеро, инсон учун энг олий бахт ўз юртида эъзозланиб, меҳр ва ғамхўрликка сазовор бўлишидир.

А.Мусаев, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК: инсонпарварлик йўлидаги амаллар бардавом бўлмоқда