
ОКМК жорий йилда 855,5 миллион долларлик маҳсулотлар экспортини амалга ошириш режаси белгиланган. Амалда эса 11 ойлик натижаларга кўра 883,8 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Режа белгиланганидан ҳам ортиқ муддатидан олдин бажарилди.
Жумладан, 595,6 миллион долларлик мис маҳсулотлари, 186,5 миллион долларлик рух металли, 32,4 миллион долларлик нодир металлар, 37,2 миллион долларлик қўрғошин таркибли хомашёлар ва 32,1 миллион долларлик бошқа турдаги маҳсулотлар экспорт қилинди.

Қувонарлиси комбинат маҳсулотларининг экспорт жуғрофияси кенгаймоқда. Янги бозорлар – Испания, Австрия, Германия, Финляндия, Канада, Жанубий Африка Республикаси ва Сенегал давлатларига қиймати 14,3 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилингани бунга яққол мисолдир.

Яна шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, комбинат томонидан Ўзбекистон Республикаси товар хом ашё биржасидаги валюта майдончаси орқали қиймати 24,6 миллион долларга тенг бўлган 9 турдаги маҳсулотлар экспортга йўналтирилди.
ОКМК Ахборот хизмати