Оилавий тадбиркорлик асосида
Навоий вилояти Кармана туманидаги “Кармана Шаҳриёр плитка” оилавий корхонаси етти турдаги брусчатка ишлаб чиқармоқда.
Навоий вилояти Кармана туманидаги “Кармана Шаҳриёр плитка” оилавий корхонаси етти турдаги брусчатка ишлаб чиқармоқда.–Юртимизда бунёдкорлик ишлари кўлами кенгайиб бораётгани қурилиш материалларига бўлган эҳтиёжни ҳам оширмоқда, – дейди корхона раҳбари Хуршид Эргашев. – Буюртмачилар талабидан келиб чиқиб, ойига 1 минг 200 квадрат метр брусчатка тайёрлаб, қурилиш объектларига етказиб берилмоқда. Келгусида маҳсулот турини кўпайтириш эвазига янги иш ўринлари яратишни режалаштирганмиз.