Оилавий тадбиркорлик ривожланмоқда
Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги “Сармозор” қишлоқ фуқаролар йиғинида косибчилик, дурадгорлик, дўппидўзлик, тикувчилик, қандолатчилик, тунукасозликка ихтисослашган оилавий корхоналар сони кўпчиликни ташкил этади.
Уста Абдулҳамид Мадазимов раҳбарлик қилаётган кичик корхонада тунукадан халқ истеъмол моллари тайёрланмоқда. Бу ерда оила аъзоларидан ташқари ўндан зиёд ёшлар иш билан таъминланган.