Суд-ҳуқуқ тизимида инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини мустаҳкамлаш борасидаги изчил саъй-ҳаракатлар алоҳида эътиборга лойиқ.

2023 йил 11 апрелдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан бу борадаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилди. 

Қонунга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-1-модда (шаҳвоний шилқимлик қилиш), 59-2-модда (оилавий (маиший) зўравонлик) ва Жиноят кодекси 126-1-модда (оилавий (маиший) зўравонлик), 141-3-модда (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) билан тўлдирилди. 

– Жорий йилнинг биринчи ярмида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси билан 986 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 358 нафарига жарима жазоси, 628 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди, – деди Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов. – Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси билан 4 минг 952 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 3,2 минг нафарига жарима жазоси, 1 минг 752 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Жиноят кодексининг 126-1-моддаси билан 231 нафар шахс судланиб, уларнинг 65 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 166 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.

Жиноят кодексининг 141-3-моддаси билан 99 нафар шахс судланиб, уларнинг 24 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 75 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оилавий (маиший) зўравонлик қилгани учун 4 минг 952 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди