Оилавий боғчалар кўпаймоқда
Юртимизда болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади.
Нурота тумани Тинчлик маҳалласи Болташовдир қишлоғида якка тартибдаги тадбиркор Э.Пўлатов томонидан 25 ўринли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилди.

Туман ҳокимлиги, прокуратура ва туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутасаддилари, қишлоқ фахрийлари ва маҳалла фаоллари иштирок этган тадбирда сўзга чиққанлар тизимда амалга оширилаётган ишлар, болажонлар учун яратилаётган шароитлар ҳақида гапирди.
Мазкур мактабгача таълим ташкилотида 4 та янги иш ўрни яратилган бўлиб, болажонларга барча шароит муҳайё этилган.

Шунингдек, Қизилтепа тумани Тожикон маҳалласида ҳам якка тартибдаги тадбиркор Н.Нуриллаева томонидан 50 ўринли “Бинафшажон” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилди.
Боғчада 5 та янги иш ўрни яратилган бўлиб, болажонларга инглиз ва рус тиллари ҳам ўргатилиши режалаштирилган.
А.Бўриев, ЎзА мухбири