Оилани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларни ҳал томонлама жамиятнинг асосий бўғини сифатида барқарорлигини таъминлаш ҳар бир мамлакатнинг доимий эътиборда бўладиган устувор йўналишлардан бири саналади. Бинобарин, халқ оилалардан ташкил топар экан унинг барқарорлиги, оиланинг тинч ва тотувлиги мамлакатнинг ривожи ва истиқболини белгиловчи асосий омил ҳисобланади.

Ҳозирда Ўзбекистонда оилалар барқарорлигини таъминлаш, эр-хотин ўртасидаги ажралишлар сонини камайтириш, оилани сақлаб қолиш имконини берадиган кўплаб ташкилий-ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий чоралар белгиланган ва бу борадаги ҳуқуқий асослар яратилган. Бироқ, шунга қарамасдан эр-хотин ўртасидаги ажралишлар сони уларнинг ўсиб бориш динамикасини кўрсатади. Бу ҳолат айниқса, катта шаҳарларда юқори эканлиги кўзга ташланади. Шу боис эр-хотин ўртасидаги ажралишлар сонини камайтириш, оилаларнинг бутунлиги ва барқарорлиги сақлаб қолиш борасидаги ташкилий-ҳуқуқий механизмларни кучайтириш, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларни кучайтириш замон талабидир.

Бугунги кунда оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ёш оилаларга кўмаклашиш давлат ва нодавлат йўли билан амалга оширилмоқда. Айрим давлат органлари оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш, уларга давлат томонидан моддий ёрдам беришни таъминлаш билан шуғулланса (масалан, ижтимоий таъминот муассасалари),  бошқалари эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишга кўмаклашиш (ФҲДЁ), болалар ҳуқуқлари таъминлаш (васийлик ва ҳомийлик органлари, халқ таълими тузилмалари) фаолиятини амалга оширади. Оилаларни қўллаб-қувватлашда, оилавий низоларни ҳал этишга кўмаклашишда фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларининг роли катта ҳисобланади. Шунга қарамасдан ушбу тизимни бугунги кунда тўлиқ ўзини оқляпти, деб бўлмайди.

Ушбу муаммоларни ечимини топиш, уларни бартараф этиш борасида қуйидаги ташкилий-ҳуқуқий чоралар, йўналишларни таклиф этиш мумкин:

1. Оилаларнинг барқарорлигини таъминлаш тизими бугунги кунда комплекс тус касб этишини ҳисобга олиб, бу борада фаолият юритадиган органлар фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадга мувофиқ. Бунинг учун эса маҳаллий давлат ҳокимликлари қошида оила масалалар билан шуғулланувчи бўлим ташкил этиш ва унинг фаолиятини суд, ички ишлар органлари, прокуратура, ижтимоий таъминот, халқ таълими ҳамда фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари билан бирга ишлаш ва мазкур тузилмаларнинг оилавий муносабатлар соҳасида олиб борадиган ишларини мувофиқлаштириш кўринишида ташкил этиш лозим. Оилавий низоларни ўз вақтида, учинчи шахсларга ошкор этмасдан, амалдаги қонунчилик нормаларига мувофиқ ҳал этишда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари энг муҳим ва бирламчи тузилма ҳисобланади. Шу сабабли уларнинг қошидаги яраштирув комиссиялари раислари ва туман ҳокимлигидаги оила масалалари бўлими бошлиғидан иборат бўлган “Оилавий зиддиятларнинг олдини олиш ва яраштириш кенгашлари”ни тузиш ҳам ижобий самара бериши мумкин. Мазкур кенгаш доимий тус касб этадиган оилавий низоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш ва ечишнинг йўллари ва мақбул чораларини ишлаб чиқиш, ёш оилалар учун тегишли маслаҳатлар ва ўта долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича тавсиялар тайёрлаш вазифасини бажаради. Улар томонидан ишлаб чиқилган тавсияларни халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида тасдиқлаш орқали расмийлаштириш ва бу тавсияларни кенг халқ оммасига етказиш фойдали бўлиши мумкин.

2. Ҳозирда оилаларнинг барқарорлигини таъминлашда ҳуқуқ-тартибот органларининг роли каттадир. Айниқса, оила ҳолати ва турмуш шароити билан яқиндан таниш бўлган участка нозири ва маҳалла посбонларининг фаолиятини янада жонлаштириш лозим. Бунда участка нозирларининг оилалар учун ўрнак бўлиши, уларнинг обрў-эътибори нафақат жамоат тартибини сақлаш, балки оилавий зиддиятлар ва низоларни олдини олиш ҳам ҳал этишда ҳам алоҳида ўрин тутади. Шу боис участка нозири лавозимига муайян ҳаётий тажрибага эга бўлган ва одамлар билан ишлаш, энг муҳими оилавий масалалар бўйича билим ва кўникмага эга бўлган ички ишлар ходимлари фаолият олиб бориши лозим. Участка нозири лавозимига 35 ёшдан катта бўлган ва оилали ходимларни тайинлаш лозим. Участка нозирларини фуқароларнинг ўзини-ўзи органлари қошидаги яраштирув комиссияларига аъзо бўлишини таъминлаш ҳам уларнинг оилавий зиддиятларнинг олдини олиш борасидаги вазифаларини аниқ белгилаб қўйиш зарур.

3. Эр-хотин ўртасидаги ажралишларга асосан турли келишмовчиликлар, эр-хотиннинг бир-бирини тушунмаслиги ёки бошқа кўплаб ижтимоий-иқтисодий омиллар сабаб бўлади. Оилани сақлаб қолиш имкони бўлган ҳолларда ҳам қонунчиликнинг мукаммал эмаслиги, носамарали услублар ҳам эр-хотин ажралишларга сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикасининг оила қонунчилиги, хусусан Оила кодекси асосан эр-хотин ва оила аъзолари ўртасидаги муайян турдаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни назарда тутади. 

Ўзбекистон Республикасининг “Оилани қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Қонунини қабул қилиш мамлакатимизда оилалар барқарорлигини таъминлаш, ажралишлар сонини камайтириш ҳамда жамиятнинг асосий бўғини сифатида оилаларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий мақомини аниқлаштириш каби ижтимоий, ташкилий ва ҳуқуқий вазифаларни бажаради.

4. Маҳаллалар миқёсида оилаларнинг жипслашуви, барқарорлигини таъминлашга қаратилган “Намунали оила кўрик танловларини ўтказиш ва турли рағбатлантирилувчи номинациялар ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Бунда “Энг намунали оила” 10 талиги, “Аҳил оила 10 талиги”, “Китобсевар оила 10 талиги”, “Бахтли оила 10 талиги”, “Намунали ёш оила 10 талиги”, “Аждод ва авлодларнинг узвийлигини сақлаган оилалар 10 талиги” ва шу каби бошқа номинациялар асосида турли танловларни ташкил этиш ва шу йўл билан бутун маҳалладаги оилаларни қамраб олиш ва уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш лозим.

5. Бугунги кунда оилавий мажбуриятларни бажариш муаммоси оилавий муносабатлардаги энг асосий масалалардан бири саналади. Эр-хотиннинг оилавий мажбуриятларни бажармасликлари оқибатида ажралишлар сони ортиб бормоқда. Бунда амалдаги ОКда оилавий мажбуриятларни бажармаганлик учун махус жавобгарлик чораларининг белгиланмаганлиги ҳам сабаб бўлмоқда. Шу боис ОКда оилавий мажбуриятларни бажармаганлик ҳуқуқий жавобгарликни вужудга келтириши ҳақидаги норма киритилиши мақсадга мувофиқдир. Шу боис ОКнинг 10-моддасини қуйидаги таҳрирдаги учинчи қисм билан тўлдириш лозим бўлади: Оилавий мажбуриятларни бажармаслик ёки бажаришдан бўйин товлаш ушбу кодекси, бошқа қонун ҳужжатлари ва томонларнинг келишуви (шартнома)да белгиланган ҳуқуқий жавобгарликни вужудга келтиради.

6. Оилани мустаҳкамлаш учун фотиҳа, унаштирув институтини жорий қилиш мақсадга мувофиқ. Чунки ушбу жараён никоҳ тузиш ҳақида қарор қабул қилишни атрофлича ўйлаб кўришга имкон беради, шунингдек фотиҳа қилинган шахслардан бири никоҳ тузишни рад қилган ҳолларда мулкий низоларнинг олдини олади. Мазкур институт Германия, Грузия, Украина, Исроил, Япония ва бошқа мамлакатларда мавжуд. Бунда фотиҳа қилинган шахслар сифатида никоҳ тузишга ариза берган шахслар тан олинади. Фотиҳа қилинганлик никоҳ тузиш мажбуриятини келтириб чиқармайди, бироқ кейинчалик никоҳ тузиш рад қилинган ҳолларда рад қилган тараф иккинчи тарафга никоҳ тузиш ва тўйни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беради. Никоҳ тузишни рад қилиш бевосита номуносиб хулқ-атворда бўлиш, муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар (касаллик, фарзанд мавжудлиги, судланганлик ва ҳ.к.) яшириш билан боғлиқ бўлса, харажатлар қоплаб берилмайди.

7. Оилалар, айниқса ёш оилалар барқарорлигини сақлашда учинчи шахсларнинг салбий маънода аралашишлари путур етказмоқда. Гарчи Оила кодексида “оилавий муносабатларга аралашишга йўл қўйилмаслиги” назарда тутилган бўлсада (3-модда) ҳозирда ёш оилаларга қайноналар ва бошқа қариндошларнинг ўзбошимчалик билан аралашуви оқибатида ажрашишлар сони ортиб бормоқда. Ушбу масалаларнинг ечими сифатида ОКга оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва уларнинг қўлланилиши оилани ва унинг жамиятдаги ўрнинимустаҳкамлашни, оила аъзоларининг оила сақлаш ва болалар тарбияси учун ўзаро жавобгарлигини, вояга етмаган болаларни турли салбий таъсирлардан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилишига оид аниқ нормани назарда тутиш зарур.

8. Кўп ҳолларда ажралишларга шахснинг оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларини суиистеъмол қилишлари ҳам сабаб бўлади. Эр-хотиннинг бир-бирига нисбатан оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни суиистеъмол қилинишига йўл қўйилмаслигига оид қоида эса амалдаги ОКда ўз ифодасини топмаган. Бунда эр-хотиннинг, шу жумладан бошқа оила аъзоларининг оила муносабатларидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишларида қонун ҳужжатларига риоя этишлари, биргаликда турмуш қуриш қоидаларини, ахлоқ-одоб тамойилларини ҳурмат қилишлари ва виждонан ва ҳалол ҳаракат қилишларига оид нормани ОКга киритиш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни суиистеъмол қилишга йўл қўйилмаслиги, суиистеъмоллик билан ҳаракат қилинган суд томонидан бундай ҳуқуқлар ҳимоя этилмаслигига оид қоида ҳам ОКда белгиланиши зарур.

9. Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонуни оилавий муносабатларга ҳам татбиқ этилиши мустаҳкамланган бўлса-да, Оила кодексида эр-хотин ўртасида юзага келган низони медиатор воситасида ҳал қилиш механизми мавжуд эмас. Эр-хотин судга никоҳдан ажратиш ҳақида даъво ариза билан мурожаат қилганда, суд агар тарафларга ярашиш учун муҳлат берса, у ҳолда эр-хотинни медиаторга мажбурий юбориши зарур. Ушбу қоида Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексида ўзининг қонуний ифодасини топиши зарур, чунки медиатор маҳалла ҳузуридаги яраштирув комиссиясидан фарқли равишда эр-хотин ўртасида юзага келган ҳолатга малакали, ҳуқуқий баҳо беради ва улар ўртасидаги низони ҳал қилишга ёрдам беради.

Н.Имомов,

Тошкент давлат юридик университети

 “Фуқаролик ҳуқуқи” кафедраси мудири,

юридик фанлар доктори, профессор,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оила барқарорлигини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари