Ёшларни “онлайн хуруж”дан ҳимоя қилиш ва “интернет маданият”ини шакллантириш кун тартибида

Ўзбекистон халқаро ислом академияси (ЎзХИА) ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) ёшларни виртуал таҳдиддан муҳофаза қилиш усулларини тарғиб этиш мақсадида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамламоқда.

Бугун Агентлик вакиллари ва Академиянинг Халқаро муносабатлар кафедраси профессор-ўқитувчилари, талабалари иштирокида “Ахборот хуружи, дезинформация ва манипуляция” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Давра суҳбатида мавзу юзасидан ўзаро фикр алмашилди, маърузачилар қарашлари тингланди. Жумладан, интернетдаги троллардан эҳтиёт бўлиш жоизлиги, ижтимоий тармоқ орқали тарқатилаётган маълумотларни қабул қилиш ва узатишдан олдин бир неча расмий манбаларга таяниш зарурлиги таъкидланди.

– Маънавий таҳдид ва ёшлар онгини эгаллашга қаратилган ахборот хуружи кун сайин авж олмоқда, – деди ЎзХИА Ёшлар билан ишлаш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Илёс Мирзиётов.– Бундай вазиятда ёлғон маълумот тарқатиш, ижтимоий онгни заҳарлаш, миллий-маънавий қадриятларни емириш, менталитетга мутлақо ёт қадриятларни тарғиб этиш, халқнинг тарихий хотирасини бузиш ва ўзгартириш, кибер террор каби таҳдидлардан мудом огоҳ бўлмоғимиз лозим.

Маълумки, ахборот уруши глобаллашув жараёни маҳсули. Ҳозирги даврда сўз мафкуравий таъсир ўтказиш учун ниҳоятда ўткир қуролга айланиб, турфа хил сиёсий куч ва гуруҳлар манфаатига хизмат қилмоқда. Албатта, бу бугун пайдо бўлган муаммо эмас. Инсоният тарихида ҳар қандай илғор ёки нисбатан майда жамиятлар ҳам “ахборот қуроли”дан самарали фойдаланган.

Табиийки, минтақамиз ва мамлакатимиз ҳам айни салбий жараёндан тўлиқ ҳимояланган, дея олмаймиз. Шу боис мавзунинг долзарблиги ҳозирча йўқолмаган. Зеро, жуда арзон, шу билан бирга ядро қуролидан-да қудратлироқ кучга эга “ахборий уруш” баъзи ғаразли кучлар қўлидаги асосий воситага айланмоқда. Мазкур қарама-қаршиликнинг объекти ҳам, субъекти ҳам инсон эканлиги эса ҳар қандай кишини хавотирга солиши табиий.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/breB0kwAN-c" title="Ogoh boʻling, Trollar..." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мусулмон Зиё, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Огоҳ бўлинг, Троллар... (+видео)