Оғир атлетикачиларимиздан 3 та медаль
Бешинчи бор ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинлари спортчиларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.
Қувонарлиси, кечаги оғир атлетика баҳсларида атлетларимиз 3 та медални қўлга киритди.
Оғир атлетика баҳсларининг вазни 67 килограммгача бўлган тош кўтариш беллашувининг даст кўтариш машқида Адҳамжон Эргашев олтин медални қўлга киритган бўлса, силтаб кўтаришда кумуш медаль соҳибига айланди. Икки кураш натижасига кўра, полвонимиз олтин медаль билан тақдирланди.
Ушбу вазнда кураш олиб борган Достон Ёқубов эса икки кураш натижасига кўра кумуш медалига сазовор бўлди.
ЎзА