Оғир атлетикачиларимиз Туркияда
Мамлакатимиз оғир атлетикачилари жорий йил давомида бир қатор халқаро турнирларда иштирок этиши билан бирга, ёзги Осиё ўйинлари ҳамда катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришишни мақсад қилган.
Бугун, 14 июлдан мазкур нуфузли мусобақаларга юқори савияда тайёргарлик кўриш мақсадида Руслан Нуриддинов ва Акбар Жўраев етакчилигидаги терма жамоамиз аъзолари Туркиянинг Истанбул шаҳрида навбатдаги халқаро ўқув-йиғин машғулотларини бошлади.
Спортчиларнинг жисмоний, руҳий ва техник имкониятларини янада такомиллаштиришга қаратилган ушбу йиғинда Ўзбекистон терма жамоасининг 13 нафар аъзоси иштирок этмоқда.
Баҳром Мендибоев ва Жўрабек Зоиров мураббийлигидаги терма жамоа машғулотлари 13 августга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА