Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда “Китобхон оналар куни” доирасида “30 июль - Халқлар дўстлиги куни” мавзусидаги тадбир ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими раҳбари, ёзувчи Иқболой Умарованинг “Ўгай тақдир” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Маълумки, ушбу "китобхон оналар" тадбири анъанавий тарзда уч йилдан буён ҳар ойнинг 17 санасида ўтказиб келинмоқда. Китобхон оналар тадбирини мунтазам тарзда ўтказилишидан мақсад, албатта, китоб ва китобхонликни тарғиб қилиш натижасида аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий муҳитни янада барқарорлаштириш, фарзандлар тарбиясида оналарнинг ролини янада ошириш, аёлларнинг таълим олиши зарурлигини ва билимли, китоб ўқиган оналар вакилаларини тарғиб этишдан иборатдир.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар муаллиф Иқболой Умарованинг ёрқин ижоди ва бугунги кунда маърифатли аёл жамиятнинг тараққиёт йўлини белгилаб бериши тўғрисида таъкидлаб ўтишди. Бу каби китоб тақдимотлари хотираларда сақланибгина қолмай, ҳар бир китобхон аёл қалбида ўзгача ишонч ва мақсад туйғуларини уйғотишига ишонамиз.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/k4XKpk_D3xw" title="“O‘gay taqdir” nomli kitobining taqdimoti bo‘lib o‘tdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Н. Абдувоитов (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўгай тақдир” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди (+видео)