Қуллик жамиятидан бошланган одам савдоси бугунги кунга келиб ҳам энг долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Неча асрлардан буён долзарблигича қолаётган инсонлар тақдирини издан чиқарувчи, қадр-қимматини ерга урувчи, ҳатто умрига зомин бўлувчи ушбу иллат, яъни одам савдоси жинояти қурбонлари юртимизда ҳам тез-тез учрамоқда.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар самарасида аҳолини камбағалликдан чиқариш, эҳтиёжманд, қийин аҳволда қолган ҳамюртларимизга ижтимоий кўмак бериш, аҳоли, ёшлар ва айниқса, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатидан ўрин олган фуқароларни ушбу платформадан чиқариш борасида Жиззах вилоятида ҳам амалий ишлар қилинмоқда.

Бироқ қанчалик имкониятлар яратилмасин, ўзга юртга бориб ишлашни истовчилар, қўлида бирор бир касб-ҳунари бўлмай туриб хорижда яхши даромад топа оламан, деб ўйловчи хотин-қизлар ҳам бор.  

Катта пул топиш илинжида кетиб, ишлай олмай, қарзга ботиб қайтиб келганлар ҳам топилади орамизда.

Ҳеч қандай касб-ҳунарга эга бўлмаган жиззахлик Малика Ҳамидова (мақоладаги персонажларнинг исми-шарифи ва географик номлар ўзгартирилди) билан айнан шундай ҳолат рўй берди.

У 2017 йилда ишлаб катта миқдорда пул топиб келиш мақсадида Туркия давлатининг Истанбул шаҳрига бориб, фаррошлик қилган. Ўша ерда ҳамшаҳри Барно исмли қиз билан учрашиб қолади ва у орқали Туркия давлати фуқароси Лейла исмли аёл билан танишади.  

Лейла Туркияда ўзининг шахсий фоҳишахонасини ташкил қилиб, ёш қизларни фоҳишалик билан шуғулланишлари учун шароит яратиб берган “тадбиркор” бўлиб чиқади.  

Лейла Маликани бир неча маротаба қиммат ресторанларда меҳмон қилиб, фоҳишалик қилишини, бу йўл орқали катта пул топишга ундайди. Аммо Маликанинг ўзга юртда иши юришмай тургани етмаганидек, зудлик билан уйига қайтишига тўғри келади.  

2018 йил май ойида Туркия давлатидан Ўзбекистон Республикасига қайтиб келишидан олдин Лейладан 400 АҚШ доллари миқдорида қарз олади ва уйга етиб бориши билан пулни жўнатиб юборишини айтади.

Ўзбекистонга келганидан сўнг Лейла Маликага бир неча маротаба қўнғироқ қилиб, қарзини беришини талаб қилади. Малика Ҳамидова ҳар гал унга турли хил баҳоналарни айтиб, қарзини қайтариш муддатини ортга сураверади.  

Жорий йилнинг март ойи бошларида Лейла Маликага яна қўнғироқ қилиб, қарзини сўрайди, зудлик билан қайтармаса, Туркияда тегишли органларга маълумот етиб боришини айтиб, қўрқитади. Малика эса ҳар доимгидек унча пули йўқлиги, пули бўлиши билан албатта қарзини қайтариб беришини айтади.  

Лейла унга, “Пулинг бўлмаса, қарзингдан қутилишинг учун сенга ажойиб имконият бераман, ундан ҳам фойдалана олмасанг, унда ўзингдан хафа бўл”, дейди. Малика қандай шартлигини сўраб ҳам ўтирмай рози бўлади.

 Лейла Туркиядаги “ишхонаси учун” бир қиз жўнатишини, шунда уни қарзидан воз кечиб юборишини айтади. Аввал қизнинг расми ва паспортининг нусхасини жўнатиши, агар юборган сурати маъқул келса, ўша қиз номига электрон билет юборишини айтади.  

2021 йил март ойи охирларида Маликанинг бахтига “халоскор” дугонаси Барно билан яна учрашиб қолади ва у Барнога бор гапни айтиб, ундан ёрдам сўрайди. У, Заҳро исмли таниш қизи борлигини, у иш қидириб юрганини, яхшигина ҳақ тўланса, хорижда ишлашга рози бўлиши мумкинлигини айтади.

Малика Заҳро билан учрашгач, унда умуман бўлмаган “тадбиркорлик” хислатлари ишлаб кетиб, бу “иш” орқасидан нафақат қарзидан қутилиб қолиши, балки яхшигина даромад қилиб олиш мақсадида Заҳрога йўл харажатларини ўзи тўлаб бериши, у ерда ишлаган биринчи ойлик маошидан билет ҳаққини жўнатиши, шундан сўнг ҳар бир қабул қилган “мижози” учун олган пулини тенг иккига бўлишни, у ёқда нима билан шуғулланганини эса ҳеч ким билмаслигини ва тез орада бойиб кетишини, уй-жой қила олишини айтади.

Заҳро бу иш ортида одам савдосидек жирканч жиноят ётганлигини англаб, Малика Ҳамидованинг жиноятини фош этишда ИИБ ходимларига ўз хоҳиши билан ёрдам беришини маълум қилади.

– Бу иш жиноят эканлигини тушуниб етдим ва ҳолат бўйича унга нисбатан қонуний чора кўришларини сўраб Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи номига ўз хоҳишим ариза ёздим – дейди Заҳро. – Ахир қанчадан қанча инсонлар Малика опага ўхшаганларнинг кирдикори туфайли одам савдоси қурбонларига айланаяпти.  

Заҳро Малика Ҳамидова билан телефон орқали суҳбатларининг аудиоёзувлари ва телеграмм ижтимоий тармоғидаги ёзишмаларини ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига тақдим қилади.  

Заҳро хорижга чиқишга рози эканлигини билдиради ва Маликага ўзининг расми ва фуқаролик паспорт нусхасини телеграм орқали юборади.

Малика Туркия давлатидаги таниши Лейлага Заҳронинг суратлари ва паспорт нусхасини жўнатиб, “Самарқанд – Истанбул” йўналишига Заҳро номига расмийлаштирилган электрон авиачиптани олади.  

Жорий йилнинг 7 апрель куни улар Самарқанд шаҳридаги аэропортга етиб боради. Маликанинг қарзларидан қутилиш ва бировнинг ортидан бойиб кетиш мақсадида тузган режаси шу ерда якун топади. Самарқанд халқаро аэропорти орқали Туркия давлатига Заҳрони учриб юбораётган вақтда, ҳуқуқни муҳфаза қилувчи орган ходимлари томонидан ашёвий далилларга асосланиб жиноят устида кўлга олинади.

Суд Малика Ҳамидовани жиноят содир этганликда айбли деб топди.

Қонун барча учун баробар, жиноят қилганларга эса жазо муқаррар.  

Раҳматилла Орзиқулов,

Жиззах вилоят суди раиси ўринбосари,

Алишер Ҳайдаров,

жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди судьяси.  

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Одил судлов: жиноятга жазо муқаррар