Мамлакатимизда сўнгги йилларда барча соҳалар қатори суд-ҳуқуқ тизимининг муҳим бўғинларидан саналган суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш борасида ҳам изчиллик билан ислоҳотлар амалга оширилди. Натижада соҳани тартибга соладиган норматив ҳужжатлар такомиллаштирилди. Суд эксперт мутахассисларининг касбий малакасини ошириш, соҳани замонавий, юқори аниқликдаги таҳлил воситалари билан жиҳозлаш, суд экспертизаси жараёнига адвокатлар ҳамда нодавлат суд экспертлари иштирокини таъминлаш орқали одил судловни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Марказда олиб борилган илмий-тадқиқот ва амалий ишлар натижасида кейинги йилларда бир қатор янги экспертиза турлари жорий қилиниб, суд экспертлик амалиётига татбиқ этилди ва натижада Марказда амалга ошириладиган суд экспертлик турлари 44 тадан 58 тага ошган бўлса, мутахассислик йўналишлари 93 тага етди. 

Масалан, эндиликда марказнинг Фарғона вилоят ҳудудий бўлимида ҳам одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси фаолияти йўлга қўйилди.

[gallery-20177]

– Фарғона водийсида ягона бўлган одам ДНКсини аниқлаш бўйича лаборатория очилмоқда. Авваллари фуқаролар ҳамда тергов идоралари бу масалада Тошкентга боришар эди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори Акром Халилов. –Бу лаборатория очилиши Андижон ва Наманган вилоятидаги фуқароларга ҳам қулайликлар яратади. У жиноятларнинг тезкор очилишига, фуқароларнинг хуқуқий эркинлигини таъминлаш ва ҳимоя қилишда аҳамиятга эга.

Ҳозир мазкур лабораторияда суд генетик ДНК экспертизаси тадқиқотларида номаълум шахсни идентификация қилиш, турли жиноят ишлари бўйича тақдим этилган ашёвий далилдаги биоматериалнинг айнан кимга тегишли эканлигини аниқлаш, биологик ота-оналик факти, Y-хромосома тадқиқотлари орқали ота авлод бўйича ўзаро биологик қариндошликни аниқлаш ва биоматериалнинг жинс мансублигини аниқлаш каби вазифалар ҳал этилмоқда.

Шунга кўра, мазкур бўлимда ўтказиладиган экспертиза турлари 17 тадан 24 тага, тадқиқот турлари эса 19 тадан 38 тага оширилиб, одам ДНКси суд-биологик, суд-лингвистик, суд-филологик, суд-ёнғин техник, суд-электротехникавий, лок-бўёқ материаллари ва қопламалари, нефт маҳсулотлари ва ёқилғи-мойлаш материаллари каби янги экспертиза турлари ҳам жорий этилди.

Хўш бундай тор соҳаларда инсон тақдири билан боғлиқ экспертлик хулосаси берувчи мутахассислар етарлими?

– Бир йил давомида ҳар томонлама ўқитилиб, соҳага тегишли бўлган норматив ҳужжатлар ўргатилиб, шу лаборатория учун хизмат кўрсатувчи мутахассис тайёрланди. У лак-бўйёқ материаллари, нефт, ёнилғи мойлаш маҳсулотлари бўйича экспертлик хулосаси бериш хуқуқига эга, – дейди Марказ етакчи эксперти Ирода Толипова. 

Шунингдек, Марказ Суд-экспертиза муассасаларининг Осиё тармоғи ҳамда Суд экспертизаси Халқаро ассоцияциясининг тўлақонли аъзолигига қабул қилинди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/b3x60KSaMNc" title="Odam DNKsi endi Fargʻonada ham aniqlanadi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

– Лабораторияни “ИСО 75” бўйича халқаро стандартдан ўтказганмиз. Бу ҳужжат хулосаларнинг ишончлилигини оширади ҳамда уларнинг халқаро судларда тан олинишини таъминлайди. Бу эса фуқароларимизга марказ экспертлари берган хулоса балан нафақат мамлакатимизда, балки халқаро судларга ҳам тақдим этиш имконини яратади, – дейди Акром Халилов. 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Фарғона бўлимининг янги биноси очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди ва суд экспертизаси соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар одамларнинг адолатга бўлган ишончини мустахкамлайди, – деди.

Сўзга чиққан соҳа мутахассислари мазкур бўлим лабораторияси ва экспертлари Фарғона водийси аҳли учун хизмат кўрсатувчи марказ бўлиб қолишини алоҳида таъкидлади.

Рамзий алвон тасма кесилиб, Марказнинг Фарғона вилоят бўлими янги бинода ўз ишини янги лабораториялар билан бирлашган ҳолда бошлади.

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Одам ДНКси энди Фарғонада ҳам аниқланади (+видео)