Очиқ мулоқот: муаммо, эътироз, таклифлар...
Тиббиёт соасида ўтказилаши режалаштирилган “Очиқ мулоқот” доирасида 11 минг 578 та мурожаат келиб тушди.
Тиббиёт ходимларидан 6 минг 614 та, фуқаролардан 4 минг 964 та мурожаат йўлланган. 5 минг 464 та мурожаатда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга қаратилган таклиф билдирилган, 2 минг 865 таси мурожаатда соғлиқни сақлаш тизимига эътироз йўлланган, 3 минг 249 таси (29 фоиз) индивидул масалалардан иборат.
Мурожаатларнинг 4 минг 262 таси бирламчи тиббий ёрдам, 672 та ихтисослаштирилган марказлар фаолияти, 346 таси тез тиббий ёрдам хизматига оид.
Фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мурожаатлар билан ишлаш бошқармасига мунтазам равишда юборилмоқда ва ижороси таъминланмоқда.
Моҳигул Қосимова, ЎзA