Қашқадарё вилоятида янги ташкил этилган Кўкдала тумани Шамолқудуқ қишлоғида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида фестиваль ўтказилди.

Фестиваль доирасида турли маданий-маърифий ва спорт тадбирлари, шунингдек, миллий ҳунармандчилик кўргазмалари ва “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди. Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов иштирок этди ва Кўкдала аҳлини ҳудудда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан қутлади.

– Мамнуният билан айтиш керакки, Кўкдала туманининг ташкил этилиши бу албатта, қашқадарёликлар учун йил воқеаси бўлди, – деди вилоят раҳбари. – Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган “Инсон қадри учун” эзгу ғоясининг амалдаги ифодаси, халқимиз кўнглидаги гап бўлди. Туманни ривожлантириш учун давлат бюджетидан 3 йил ичида 2 триллион сўм маблағ ажратилди. Еттитом шаҳарчасида туман ҳокимлиги ва маҳаллий идоралар учун бинолар, “Янги Ўзбекистон” массиви, боғча ва мактаблар, поликлиника, истироҳат боғи, халқаро аҳамиятдаги йўл бўйида хизмат кўрсатиш ва савдо мажмуалари барпо этилмоқда. 159 километр йўл таъмирланиб, 50 километр ичимлик сув, 80 километр электр тармоқлари қурилмоқда. Жорий йилнинг ўзида 20 дан ортиқ мактабгача таълим маскани, 2 та мактаб, 18 та маҳалла биноси, кутубхона, спорт иншоотлари фойдаланишга топширилиши туман аҳлининг ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун ғамхўрлик ва ҳеч кимдан кам бўлмаслиги йўлидаги улуғвор ишлардир. Муҳтарам юртбошимиз жорий йил апрель ойида вилоятга ташрифлари чоғида туман фаоллари билан учрашиб таъкидлаганлари каби: “Кўкдала тумани ташкил этишдан асосий мақсад бу ерда яшайдиган 182 минг нафар аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш, ҳудудни иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таьминлаш бўйича ишларимизни янги босқичга кўтаришдир”.

[gallery-9717]

Таъкидланганидек, биргина туманнинг Чорвадор маҳалласида 4 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Давлатимиз раҳбарининг кўрсатма ва тавсиялари асосида маҳалла улкан қурилиш майдонига айланган. 22 километр ички йўлга шағал тўкилмоқда. 72 нафар эҳтиёжманд оила уйларининг томи замонавий кўринишда ёпиб берилмоқда, электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида кўчаларга 50 дан ортиқ симёғочлар ўрнатилмоқда. Қисқа фурсатда аҳоли қайта тиббий кўрикдан ўтказилиб, 30 га яқин беморларга имтиёзли ордерлар берилди. Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг соғликларини муҳофаза қилиш, сиёсий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳаллада бугун тинимсиз меҳнат жараёни кечмоқда.

Албатта бу каби саъй-ҳаракатлар ҳудуд аҳолисининг турмуши фаровонлашувига, яшаш тарзи ўзгаришига хизмат қилмоқда.

– Маҳалламизда бўлган ишлардан жуда хурсанд бўлдик. Кўчаларимиз қишда лой, ёзда чанг бўлиб ётарди, – дейди Саида момо Тўраева. – Мана, қарангки, қисқа муддатда маҳалламизда шунча ишлар бўлиб кетди. Йўлларимиз текисланиб, шағал ётқизилди, электр таъминоти яхшиланди. Кам таъминланган оилалар уйларининг томлари замонавий қилиб ёпиб берилди. Умуман олганда одамларимизнинг кайфияти ҳам кўтарилди. Буларнинг барчаси Юртбошимизнинг эътибори ва ғамхўрлигидан деб биламан.

Фестивал доирасида ҳудуддаги 21 та оила фарзандларининг суннат тўйлари ҳам ўтказилди. Уларга қимматбаҳо совғалар улашилди. Бир сўз билан айтганда бугун республика миқёсидаги барча вазирлик, қўмита раҳбарларининг эътибори Кўкдала туманига қаратилган. Уларнинг ёрдамида Кўкдала туманида замонавий иншоотлар барпо этилмоқда, таълим муассасалари ишга тушмоқда.

Фестивалда ҳудудларнинг кўргазмали чиқишлари, ёшларнинг ташаббуслари, спортсевар болажонларнинг мусобақалари ва куй-қўшиқлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Тадбирда туман аҳлидан ташқари кенг жамоатчилик, нуронийлар, вилоят сектор раҳбарлари, шунингдек, Қарши шаҳар, Чироқчи, Косон, Ғузор, Қарши, Қамаши ва Касби туманлари ҳокимлари ҳам иштирок этди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ободлик кўкдалаликлар ҳаётини ўзгартирмоқда