Ободлик бор жойда хайру барака бор
ФОТОРЕПОРТАЖ
Баҳор келиб, табиат уйғона бошлагач, шаҳар ва қишлоқларимизда каттаю кичик ҳамжиҳатлик билан теварак-атрофни тартибга келтириш, дарахт, гул кўчатлари экиш, ариқ-зовурларни тозалаш каби ободонлаштириш ишларига енг шимариб киришади. Аҳоли манзиллари янада файзли тус олади. Зеро, ободлик бор жойда хайру барака ва файз бўлади.
Шу кунларда Сирдарё вилояти бўйлаб ана шундай кўклам юмушлари қизғин тус олган. Бунга мос равишда жойларда “Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла” кўрик-танлови ўтказилмоқда.
Ширин шаҳрида бўлиб ўтган танловда ҳудуддаги барча маҳаллалар иштирок этиб, аҳоли кенг қатлами билан ишлаш, оилаларда турмуш даражасини ошириш ҳамда ободонлаштиришдаги ютуқларни тақдим этди. Натижага кўра ғолибликни “Ватанпарвар” маҳалласи қўлга киритди. Кейинги ўринларни Амир Темур ва Мирзо Улуғбек номидаги маҳаллалар эгаллади.
[gallery-22205]
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА